UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

“Водий футболи”. “Андижон” жамоаси Тошкентда Янгиликлар

“Водий футболи”. “Андижон” жамоаси Тошкентда

Водий футболига оид янгиликлар билан хабардор қилишди давом этамиз.

“Қўқон-1912”: Жамоа эртага Тошкентга жўнаб кетади
Маълумки жамоамиз олий лиганинг навбатдаги турида "Локомотив" меҳмони бўлади. Эртага ёшлар жамоамиз ёш "темирйўлчилар"га қарши баҳс олиб борса, олий лига клублари якшанба оқшомида ТТЙМИ стадионида куч синашишади.
Бўлажак баҳсга "Қўқон-1912" ФК делегацияси эртага жўнаб кетади.
Аввал хабар берганимиздек, жамоамиз ушбу сафар ўйинига жиддий йўқотишлар билан боради.


“Нефтчи”: Бугун ёшларимиз майдонга тушади
“Нефтчи” ёшлари бугун ёшлар лигаси 10-тури доирасида “Насаф” ўринбосарлари билан беллашишади. Учрашув Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида 17:30 да бошланади. Айни пайтда фарғоналик ёш футболчилар 7 очко билан турнир жадвалининг 14-поғонасида боришмоқда.


“Навбаҳор”: Футболчилар ўйиндан олдин сўнгги машғулотни ўтказишди
Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси олий лига 10-турида “Олмалиқ”ни қабул қилади. Жамоа аъзолари бугун тушга қадар ўйиндан олдинги сўнгги машғулотни ўтказишди. Таркибда ҳеч қандай муаммолар йўқ. Меҳмонлар “Олмалиқ” клуби эса ўйин олди машғулотни кечқурун ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, учрашув эртага 19:00 да бошланади.


“Андижон”: Жамоамиз Тошкентга йиғилди
Бир кунлик дам олишдан сўнг “Андижон” жамоаси бугун тушда Тошкентга йиғилиб “Ўзбекистон” меҳмонхонасидан жой олди.
Эртага жамоамиз Бекободда “Металлург”га қарши майдонга тушади. Шу боис андижонликлар мазкур баҳсга бугун пойтахтда тайёргарлик кўришади. Кечки машғулот “Солиқчи” майдонида бўлиб ўтади. Дисквалификация туфайли эртанги баҳсни Санжар Асқаралиев ва Иброҳим Отахонов ўтказиб юборишади.
Бугун “Андижон” ёшлар жамоаси Бекободда “Металлург” ўринбосарлари билан куч синашади. Учрашув соат 17:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика