UZ

Сўнгги янгиликлар

23:06"Барселона" 2025 йилнинг мартида "Камп Ноу"га қайтишга умид қилмоқда  0 22:30Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Фрайбург"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 22:30АПЛ. "Кристал Пэлас" ва "Арсенал" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  0 22:15А Серия. "Наполи" "Женоа" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 21:33Абдуқодир Ҳусановга Жорже Мендешнинг алоқаси борми? Футболчининг агенти жавоб берди  9 21:26Эрон Про лигаси. "Персеполис" кутилмаганда ўз уйида мағлуб бўлди  0 21:04"Арсенал" 60та ўйинда 61та гол урган юлдуз ҳужумчи учун курашга қўшилди  2 20:34"Ювентус" ПСЖ футболчиси билан шартнома имзолашга уриниб кўради  0 20:05"Манчестер Сити" сўнгги 15 йилликдаги энг ёмон натижани кўрсатди  25 19:54"Манчестер Сити" сўнгги 12та ўйиннинг 9тасида мағлуб бўлди  16 19:25АПЛ. "Манчестер Сити" яна мағлубиятга учради  40 19:13АПЛнинг 3та баҳси учун асосий таркиблар эълон қилинди  0 18:53Эмилиано Мартинес бир воқеа юз берсагина фаолиятини ҳозироқ якунлаши мумкин экан  15 18:22Гвардиола: "Манчестер Сити"да чемпионлик учун имкониятлар йўқ"  5 18:06Анчелотти: "Мбаппенинг кўникиш жараёни якунига етди"  1

Владо Радманович: "Катанец ноябрь ойида терма жамоани ўзи бошқаради" (ўйинолди матбуот анжумани тўлиқ) Янгиликлар

Владо Радманович: "Катанец ноябрь ойида терма жамоани ўзи бошқаради" (ўйинолди матбуот анжумани тўлиқ)

Ўзбекистон - БАА учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Владо Радманович ва футболчи Одилжон Ҳамробеков иштирок этди.

"Биринчи навбатда терма жамоамиз бош мураббийи Сречко Катанецнинг соғлиғи кундан-кунга яхшиланиб бораётгани ҳақида айтиб ўтмоқчиман. Ноябрь ойидаги ўйинларда бош мураббийимиз терма жамоа билан бирга бўлади. БААни ўз уйимизда ҳеч қачон мағлуб эта олмаганмиз. Ҳар бир учрашув биз учун бирдек аҳамиятга эга. Эртанги мақсадимиз ғалаба қозониш", - деди Владо Радманович.



"Биз эртага кучли жамоага қарши майдонга тушамиз. Стадионга ташриф буюрадиган кўпгина мухлисларнинг мақсадини амалга ошириши учун бор имкониятимизни ишга соламиз", - деди Одилжон Ҳамробеков.



- Сречко Катанец ўз даврида БАА терма жамоасида ишлаган. Жаноб Катанец БАА футболи ҳақида етарлича маълмуотга эга. Ушбу жиҳат бизга ёрдам бериши мумкинми?
- Сречко Катанец БАА терма жамоасини бошқарган даврида Ўзбекистон терма жамоасини мағлубиятга учратган. Бу бизга фойда келтириши аниқ. БАА футболи ҳақида етарлича маълумотга эгамиз деб ўйлайман. Тўғри, Катанец БАА терма жамоасини бошқарганига анча вақт бўлди, аммо ушбу мамлакат футболининг ҳолатидан хабардормиз.

- Эронга қарши учрашувда мураббийлар штаби ўйин давомида реакция билдиришга бироз кечикишди. Ушбу камчиликлар бош мураббийнинг йўқлиги сабаб кузатиляптими?
- Бундай ҳолат бўлиши табиий. Бош мураббий майдон четида бўлмаётгани ўз сўзини айтмоқда. Фикрингизга қўшиламан, биз қарор қабул қилишда бироз кечикдик, бироқ айрим бир ҳолатларда ўзгартиришлар жамоа зарарига ишлаши мумкин. Қайси футболчи қандай ҳолатда эканлигини бош мураббийдек билмаслигимиз мумкин.

- БАА терма жамоасини қанчалик ўрганиб чиқдингизлар. БАА Ўзбекистонга қанчалик жиддий қаршилик кўрсата олиши мумкин?

- БАА терма жамоасини уч маротаба таҳлил қилиб чиқдик. Рақибимизнинг ҳимоя чизиғи анча кучли, улар зич ҳимояланишни яхши кўрадилар. Рақибимизнинг сўнгги учта ўйинини кўриб чиқдик. Биз эртага рақибга кўпроқ босим ўтказишни мақсад қилганмиз, аммо терма жамоамизнинг ҳужум чизиғидаги муҳим футболчиси Аббосбек Файзуллаев кечаги машғулотларда жароҳат олди. Уруновнинг ҳам жароҳати бор. Ушбу йўқотишлар бизга муаммо туғдириши мумкин.




- Ўтган учрашувда биз кўп вазиятларга эга бўлдик, аммо гол ура олмадик. Гол уришда бизга нима етишмаяпти деб ўйлайсиз?
Одил Ҳамробеков: Ҳар бир футболчи майдонга жамоамга фойда олиб келаман ва гол ураман деб майдонга тушади. Ҳар бир вазиятдан унумли фойдаланишнинг иложи йўқ. Футбол шуниси билан қизиқ. Эртанги учрашувда мухлисларни хурсанд қилиш учун барчасига тайёрмиз.

- Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ўзидан кучлироқ бўлган жамоаларга қарши яхши натижа қайд этмоқда. Масалан, Эронга қарши ўйинлар. Даражаси биздан пастроқ жамоаларни ҳам мағлуб этяпмиз, масалан Туркманистон, аммо биз билан тенг кучли жамоаларга қарши яхши натижа қайд этмаяпмиз. Масалан, биз билан даражаси деярли бир хил бўлган Қатарга мағлуб бўлдик, эртанги рақибимизнинг потенциали ҳам биз билан тенг. Тенг кучли жамоаларга қарши керакли натижага эриша олмаётганимизнинг сабаби нимада? Таваккалсиз ўйнаш услубимизнинг камчилиги шудир балки?

- Фикрингизга қўшиламан. Эрон терма жамоаси минтақадаги энг кучли жамоалардан бири ҳисобланади. Эронга қарши сўнгги учта учрашвда мағлуб бўлмадик. Ўтган йилги учрашувда Эрон дарвозасига иккита гол урдик ҳам. Бу эса сўнгги уч йилда ўсишга эришганимизни англатади. Биз ривожланишда давом этишимиз керак.





- Ўрунов, Файзуллаев ва Ашурматовларни йўқотдик. Ушбу йўқотишлар туфайли тактикамиз ўзгариши мумкинми? Масалан, 3-4-3дан 4-2-3-1 услубига. Эртага майдонда Азизбек Турғунбоевни кўришимиз мумкинми?
- Мен ҳеч қачон тактика ҳақида омма олдида гапирмайман. Сабаби тактика ҳақида эрталабгача баҳслашиб ўтиришимиз мумкин. Ўйин услубимиз ўзгармайди, жароҳатланганларнинг ўрнини боса оладиган футболчиларимиз бор. Қанотдаги йўқотишларнинг ўрнини боса оламиз. Масалан, сиз айтиб ўтган Турғунбоев. Марказий ҳужумчисиз жароҳат олиб қолганида, бу катта йўқотиш бўлар эди. Захирамизда асосий ҳужумчининг ўрнини муносиб боса оладиган футболчи йўқ. Биз анча вақтдан бери шу услуб остида ўйнаб келмоқдамиз. Ўзгартириш қилишнинг ҳожати йўқ, лекин ўйин давомида тактикани ўзгартириш ёки таваккалга қўл уришга мажбур бўлсак, биз буни қилишимиз аниқ.




- Сўнгги 15 дақиқада Эрон терма жамоаси кўпроқ тўпга эгалик қилди ва шу дамда терма жамоамиз футболчилари ўртасида тушунмовчиликлар кузатилгандек. Сабаби биз кўпроқ ҳужум қилишимиз керак эди, аммо Эрон кўпроқ тўпга эгалик қилди ва вазиятлар яратди. Майдондаги футболчилар ўйин вақтида ўз қарорларини қабул қила оладими?
Одил Ҳамробеков: Майдондаги футболчилар ўзаро суҳбатлашиб ёки келишиб олиб, тактикани ўзгартирса, бу мураббийларга нисбатан ҳурматсизлик бўлади. Мураббийлар штаби ҳафталар давомида рақибни ўрганиб чиқишади. Эронга қарши учрашувдаги сўнгги 15 дақиқада Сречко Катанецнинг йўқлиги яққол сезилди.

- Захирамизда яхши ҳужумчи йўқлиги ҳақида гапириб ўтдингиз, аммо Эронга қарши учрашувда Бобир Абдиҳолиқов деярли майдонга туширилди, аммо энг сўнгги паллада ўзгаришни бекор қилдингиз. Бунга сабаб нима бўлди? Сиз ҳозиргина таваккал қилишдан қўрқмаймиз дедингиз. Масалан, Эронга қарши ўтган йилги учрашувда Сергеевга имконият берилганди ва у ҳисобни тенглаштирганди. Яна бир бор бундай таваккал юриш қилишимизга нима етишмаяпти? Ҳозирги вақтда бундай таваккалчиликка қўл урилмаётганининг асосий сабаби захирадаги футболчиларимиздан қониқиш ҳосил қилинмаётганиданми?

- Фикрингизга қўшиламан. Ўйин давомида ҳар хил вазият бўлиши мумкин. Агар таваккал қилиш керак бўлса, биз бунга тайёрмиз. Биз албатта таваккал қиламиз.



Рейтинг: +10   

Фикрлар

+5   
14 окт 13:51:34
Fc Milan20
BAA ni o'z uyimizda mag'lub eta olmaganmiz deydi, o'yindan oldin nima kerak shunaqangi axmoqona statistikalar. Bu futbolchilarga qo'shimcha bosim yuklaydi
+4   
14 окт 16:59:31
Ойбек.1982
Бу тнетак нима деди. Уйин пайти кайси уйинчи уйинга тайёрлигини Катанец билармиш. Шунча кун футболчиларни ким тайёрлади, санлар билишинг кераку. Катанец машулотларда катнашмаган булса. Манга шахсан санларни хам, Катанецни хам уйин услубларинг, ёкмади. Куркок тактика.
+2   
14 окт 20:31:18
ANTI KUPER
Э бу ахмок Фикрингизга кушишаман деб гапни олиб кочадику кушиламан деб бошкача жовоб беради
+2   
14 окт 14:01:48
Аваз Худойқулов
Ёрдамчи мураббийни кайфияти тушкун ҳолатда , ҳали БАА ни ўз уйимизда мағлубиятга учратмаганмиз деяпти, саралашлар доирасида амирликларни сафарда ҳам ютганимиз йўқ ҳали, шу учун эртага фақат ғалаба ҳақида ўйлашимиз керак, охирги ўйиндаги эрон билан бир киши кўп бўлиб кўрсатган ўйинимизни қилсак, БАА яна жазолаб кетиши аниқ, ўзи ҳам ўйинчилар ҳам фақат Катанецни йўқлиги таъсир қилишини таъкидлашяпти, лекин эртага бу бахона бўлмаслиги керак
+2   
14 окт 13:23:20
Shohruhbek777
ASSALOM HAMMAGA ERTAGA BUNYODKOR STADIONIDA ...ZIGI ZAGANI... QILISHSA DAHSHAT BULARDI
+2   
14 окт 13:16:07
Xamidulloh Sattorov
Эртага ин шаа Аллох тарих янгиланади ва биз БАА ни енгамиз!!!
+2   
14 окт 13:15:12
Salom_Madrid
O‘runovku mayli biroq Fayzullayevni o‘rni bilinishi mumkin. Erkinov va Turg‘unboyevni kutib qolamiz.
+1   
14 окт 20:32:28
ANTI KUPER
Rasul M фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Sangayam bitta savolde Agar osha zaxiradagilarni tushursayu shularni deb maglub bolinsa Sen Maglubiyat men sabab boldi deb boyninga olib chiqasami yoki yana osha Zaxiradan tushganni bu pishibdi bekorga oldingi oynlarda tushurmagan ekan deb aybni boshqalarga yuklaysanmi shunchalae aqilli bolsan Pro lisenziyaga oqiginda murabbiy bolib ol...Yoki aralashma ishiga oldinam sendaqa gnida negativchilarni deb Uzbekiston Jahon championatiga chiqolmagan
Сан узингни фикрингни айт тамом бошкани фикрига аралашма
+1   
14 окт 20:01:49
MES SI
Rasul M фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Yozma fikringni tonka hechkimga qiziqmas sani fikrin Ozingni kotingdan kemasa qisib otir
Футбол темасида кутониям тушинмайсан факат пахта куйиб чапак чалиши биласан, термани нозик огрикли нуктасини езганлар билан тортишасан далбанга ухшаб майда гап чурбан, катанец ва уни ердамчилари ротоциядан куркишаетганини нетолка футболга яхши тушинадиган мухлислар УЗБдаги мутахасислар хам айтиб утишябдию гаранг, нима сан футбол мутахасислардан хам яхширок тушинасанми? Сан бор йуги патхалин пахтакаш ура урачи мухлис сан халос,халк тилида айтганда битта чумосан
+1   
14 окт 14:30:13
Сарик
Chichqolar yana sharmanda qilmasa buldi bula bir nima busa katanes yuq edi deb katanesga toʻntaribbqoʻyadi
+1   
14 окт 14:29:45
Бахтиёр Ашуров
Аваз Худойқулов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ёрдамчи мураббийни кайфияти тушкун ҳолатда , ҳали БАА ни ўз уйимизда мағлубиятга учратмаганмиз деяпти, саралашлар доирасида амирликларни сафарда ҳам ютганимиз йўқ ҳали, шу учун эртага фақат ғалаба ҳақида ўйлашимиз керак, охирги ўйиндаги эрон билан бир киши кўп бўлиб кўрсатган ўйинимизни қилсак, БАА яна жазолаб кетиши аниқ, ўзи ҳам ўйинчилар ҳам фақат Катанецни йўқлиги таъсир қилишини таъкидлашяпти, лекин эртага бу бахона бўлмаслиги керак
Сафарда икки марта ютганмиз!
+1   
14 окт 14:13:50
Rasul M
MES SI фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Эртага ТАВАКАЛ килараркан,агар шулар Катанецни шогирдлари булса асосийдаги футболчиларини позициясини узгартириб уйнатса уйнатадики но улсаям ТАВАКАЛ килмайди булар,захирадагиларга ишонишмайди булар, лекин савол тугилади захирадагиларга ишонишмаса нима учун захирада утирганларни терма жамоага чакиради? Футболчиларни сонини тулдириб туриш учунми?
Sangayam bitta savolde Agar osha zaxiradagilarni tushursayu shularni deb maglub bolinsa Sen Maglubiyat men sabab boldi deb boyninga olib chiqasami yoki yana osha Zaxiradan tushganni bu pishibdi bekorga oldingi oynlarda tushurmagan ekan deb aybni boshqalarga yuklaysanmi shunchalae aqilli bolsan Pro lisenziyaga oqiginda murabbiy bolib ol...Yoki aralashma ishiga oldinam sendaqa gnida negativchilarni deb Uzbekiston Jahon championatiga chiqolmagan
+1   
14 окт 13:57:10
Ochilov Farobiddin
Бу кишим фикрингизга кушиламан, сиз хаксиз деб билганини киладиганларданми дейман.
+1   
14 окт 13:36:43
MES SI
Эртага ТАВАКАЛ килараркан,агар шулар Катанецни шогирдлари булса асосийдаги футболчиларини позициясини узгартириб уйнатса уйнатадики но улсаям ТАВАКАЛ килмайди булар,захирадагиларга ишонишмайди булар, лекин савол тугилади захирадагиларга ишонишмаса нима учун захирада утирганларни терма жамоага чакиради? Футболчиларни сонини тулдириб туриш учунми?
+1   
14 окт 13:20:54
Кодиржон Жалилов
Иншоаллох эртага баа "баа" деб мараворади владкомтсан.златкомисан эртага бизга факат факат галаба кониктиради коган гаплар арпа уни олга Узбекистон факат ва факат галаба
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика