UZ

Сўнгги янгиликлар

16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  4 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  0 16:00Суперлига. "Сурхон" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  3 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   3 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  0 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  3 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  8 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0 11:33"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди  2 10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0

Владислав Николаевич Хан яна “Севинч” бош мураббийи Янгиликлар

Владислав Николаевич Хан яна “Севинч” бош мураббийи

Қаршининг “Севинч” аёллар профессионал футбол клуби раҳбариятида ўзгариш бўлди.

Клуб раҳбарияти томонидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози ва “Севинч”ни юқори натижалар орқали нафақат мамлакатимизда балки, хорижда ҳам танитган, тажрибали мутахасис Хан Владислав Николаевич яна клуб бош мураббийлига таклиф этилди.

Бугун клуб мураббийлари ва ишчи-ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда клуб президенти Ш.Ч. Асланов шахсан ўзи иштирок этди ва клуб раҳбарияти қарорини эълон қилди. Шундай қилиб, Хан В.Н. бугундан “Севинч” клубига бош мураббийлик қилади. Шунингдек унга клубни бошқариш вазифаси ҳам топширилди. “Севинч” жамоаси олдига ўз мавқиени тиклаш ва ҳамиша чемпионлик учун курашиш вазифаси ҳам қўйилди.

Бунгача бош мураббий бўлиб ишлаган Б.М. Норсафаров ўз ҳоҳишига кўра, истеъфога чиқарилди. Жамоа мураббийлар штабида бошқа ўзгариш бўлгани йўқ.

“Севинч” жамоаси янги мавсум тайёргарлигига 10 январ кунидан киришади. Шу кундан жамоа ўз қароргоҳи – “Геолог” спорт мажмуасида йиғилади ва машғулотларни бошлайди. “Севинч” клубида ташкилий жиҳатдан ҳам ўзгаришлар бўлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика