UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20Иван Бошкович: "Натижадан қониқдим, ўйин борасида кучсизроқ эдик"  0 09:04Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа"  0 08:58Туркияда ўйинларга пул тикиш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди  0 08:31"Балки биз чампион бўлармиз." Гвардиола "Ливерпуль" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг  1 08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  7 07:36Суперлига. Бугун тур якунланади  2 03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  2 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  40 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  5 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  65 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82

Владимир Андреев: "Ўйлайманки, кейинчалик ҳаммаси яхши бўлади" Янгиликлар

Владимир Андреев: "Ўйлайманки, кейинчалик ҳаммаси яхши бўлади"

"Сурхон" жамоасининг вақтинча бош мураббийи Владимир Андреев "Бунёдкор"га қарши 0:3 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

- "Аввало шуни айтишим керак, биз ҳаракатда ва курашларда рақибга ютқаздик. "Бунёдкор" бизни асосан шу томонлама енгди. Мана иккинчи ўйиндирки майдонда кам ҳаракат қиляпмиз. Футболда жамоа доим ҳаракатда бўлиши керак, йўқса ютқазади. Афсус, бугун биз билан шундай бўлди".

- "Биринчи голни умуман ўтказиб юбормаслигимиз керак эди. Ўзимизга ўзимиз олиб келдик. Шундан сўнг ташаббус рақиб томонга ўтди. Ўйлайманки, кейинчалик ҳаммаси яхши бўлади, чунки таркибимиз яхши футболчилардан иборат ва биз ўзимизни кўрсата оламиз".

- Бугунги ўйинга қандай режа қўйгандингиз?

- Иккинчи жамоа сифатида ўйнашни мақсад қилгандик. Чунки сафарда "Бунёдкор"га қарши биринчи рақам бўлиб ўйнаш қийин. Биз қарши ҳужумларга эътибор қилишимизни билардик.

- Жамоангиз дарвозабони Асилбек Омоновнинг ўзини тутиши ҳақида нима дея оласиз?

- Дарвозабонларда характер оғир бўлади ва буни тўғри тушуниш керак. Аммо биз у билан алоҳида гаплашиб оламиз.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика