UZ

Сўнгги янгиликлар

09:01Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир чорак финалчи аниқланади  0 08:30Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди  1 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. Навбатдаги нимчорак финалчилар маълум  5 07:21Франциянинг номдор жамоаларидан бири Лига 2 га тушириб юборилди  1 02:30Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" "Бавария"ни мағлубиятга учратди  13 01:30Уильямс "Атлетик" раҳбариятга "Барселона"га ўтмоқчи эканини айтди  1 01:15"Барселона" Фати билан шартномани узайтириб, уни ижарага беради  2 00:50"Арсенал", "Челси" ва "Бавария" Барколяни сотиб олиш учун кураш олиб бормоқда  1 00:30Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик"  2 00:17Неъматилло Қуттибоев: "Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди"  1 00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  7 23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  10 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  17 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0

Виталий Мутко Россия футболи ривожланишининг 2030 йилгача бўлган стратегияси ҳақида тўхталди Янгиликлар

Виталий Мутко Россия футболи ривожланишининг 2030 йилгача бўлган стратегияси ҳақида тўхталди

Теглар :  Виталий Мутко
Россия бош-вазири ўринбосари, Россия футбол иттифоқи президенти Виталий Мутко мамлакат футболи ривожланишининг 2030 йилгача бўлган стратегияси борасида нутқ сўзлади.

"2030 йилгача бўлган футболимиз ривожланиш стратегиясига қўшимчалар киритиш керак. Биз кўплаб таклиф ва танбеҳлар қабул қилдик. Биз ижро қўмита йиғилишини сарҳисоб қилдик. Бу тасдиқлангандан сўнг, ҳужжат спорт вазирлигига киритилиб, вазир қарори билан тасдиқ топишидан сўнг, умуммилий стратегияга айланади. Футбол - оммавий спорт турларидан бири ва барча лойиҳаларни давлат қўллаб-қувватлашисиз амалга ошириш қийин. Стратегия шундай:

Стратегий тузилмаси: Футбол ҳолати ва муаммоларининг жиддий таҳлили берилди. Биз эришишимиз керак бўлган мақсад ва вазифалар аниқлаб олинди. Футбол ривожланишининг асосий йўналиши берилди. Муҳокамалар ёрдамида устувор вазифларни аниқлаб олдик. Асосий мақсадларимиз - терма жамоа, профессионал футбол, ёшлар тайёргарлиги, кадрлар билан таъминлаш, таъминот, оммавий футбол. Ҳамма жойда стратегия, ривожланиш йўли ва мақсадлар ёзилган.

Россия футболининг сўнгги йиллардаги ҳолати яхши томонга ўзгарди. Кўплаб вазифалар бажарилди ва ривожланиш учун катта имкониятга эгамиз. Яқин йиллар ичида Россия футболда катта кучга айланади - жаҳон чемпионати ва Конфедерациялар кубоги ривожланиш программасига суяниш имконини беради. Биз 200 дан ортиқ обьектларни қуришни режалаштирганмиз. Бунинг барчаси мамлакатимиз вилоятларида қолдирилади. Яъни моддий ва номоддий мерос бўлади. Стратегияда йиғилиб қолган муаммоларга эътибор қаратганмиз. Бу футболга бўлган қизиқишнинг пасайиши. Кўпчилик ҳеч нарсани ўзгартиришни истамайди. Ҳаммамиз ўзгаришимиз лозим - РФИ маъмурияти ва футболга алоқадор бўлган барча. Акс ҳолда ҳеч нарса бўлмайди. Алоҳида шахслар ўз кабинетларида вафот этишларини истамайман. Ҳаммага имконият берилади, аммо ҳамма ҳам бундан фойдаланмайди.

Терма жамоадаги йигитларга доимо бир гапни қайтараман: Давлат спорт ва жамоаларни молиялаштирга руҳсат беради. Аммо чеклов бор. Сармоялар маош ва агентлик бадал пулига сарфланмаслиги лозим. Бизга 200 нафар профессионал футболчи керак. Қани улар? Биз ҳал қилиш бўлган кўплаб саволлар билан шуғулланишимиз шарт. Биз одамларни футболга жалб этишимиз лозим. Одамлар бизнинг ташкилотчилик имкониятларимизни кўришмаяпти. Демак, улар РФИда қизиқиш борлигини пайқашмаяпти. Агар биз шундай давом этсак, бошқа қўмита ва лигалар пайдо бўлишда давом этади. Худди тунги хоккей лигаси каби. Баъзи ўйинларни кўрсанг, унга 3-4 минг мухлис ташриф буюради. Бу профессионал футболми? Бу ҳаваскорлар ўйини. Стратегиянинг муҳим қисмлари: профессионал футбол, клублар ва терма жамоалар. Яна бир муҳим банд - спорт захираси.

Ривожланишнинг муҳим йўналишлари: Терма жамоада футболчилар базаси кенгайиши лозим, захира тайёргарлигини тўғирлаш керак. Вазифамиз - аниқ селекция яратиб, йигитлар терма жамоагача келишини таъминлаш. Лига жаҳон чемпионатидан сўнг 18 та жамоага етиши мумкин. Легионерлар лимити бўйича муҳокамалар кўп. Биз майдонда лимитдан воз кечишимиз мумкин. Аммо ўзимизнинг футболчиларга бўлган талаб кучаяди" - дейди Мутко.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика