UZ

Сўнгги янгиликлар

16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  2 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  3 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  92 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  11 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  4 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0

Виталий Левченко: "Жамоага яна бир сифатли ҳужумчи жалб қилмоқчи эдик, аммо бундай ҳужумчиларни Ўзбекистонда ўйнашга кўндириш осон кечмади" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Жамоага яна бир сифатли ҳужумчи жалб қилмоқчи эдик, аммо бундай ҳужумчиларни Ўзбекистонда ўйнашга кўндириш осон кечмади"

Coca Cola Суперлигаси биринчи туридан ўрин олган "Металлург" – "Нефтчи" (0:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Бугун одатий баҳор ўйини бўлди. Жисмонан биз ўйинга тайёр эдик, сабаби биз мавсумга яхши тайёргарлик кўрдик, сифатли йиғинлар ўтказдик. Бизда рақиб "Металлург" жамоасининг Тошкентда ўтказган барча ўртоқлик учрашувлари борасидаги маълумотлар бор эди. Ушбу маълумотларни таҳлил қилдик, тўғри фойдаландик. Бугун ўзимизнинг кучли тарафларимизни кўрсатдик ва ғалаба қозондик. 

- Мавсумдаги биринчи ғалаба билан табриклайман. Ўтган мавсум "Нефтчи" барқарор ўйин кўрсатганди. Бу йил жамоага раҳбарият томонидан қандай вазифа қўйилди? Кейинги саволим шундан иборатки, мураббий мавсум оралиғида жалб қилинган янги футболчилардан қониқдими?

- Вазифага келсак, бизда доим юқори марралар кўзланган. Ҳокимимиз ҳам амбициялари юқори инсон ҳисобланади. Шу сабаб ҳам бизга энг юқори вазифа қўйилади. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз. Футболчилар масаласига келсак, кузатган бўлсангиз жамоамиз ўз асосини сақлаб қолган. Янги футболчиларни таркибимизга қўшиб олдик. Улар биз бироз кучсиз деб ўйлаган позицияларга жалб этилди. Қисқа қилиб айтганда, мен таркибга янги қўшилган футболчилардан қониқдим. Улар ҳар бир ўйинда қўшиб боришларига ишонаман. Биринчи турда қўпроқ барибир эмоциялар ва жисмоний кураш биринчи планга чиқди. Келгусида жамоа оптимал формага чиқиб олишига ишонаман. 

- Лутфулла Тўраев қайдномага киритилмади. Унинг аҳволи ҳақида маълумот берсангиз...

- Лутфулла ҳозир ўзини яхши ҳис қилмоқда. Тўраев тахминан яна бир ойдан сўнг умумий жамоага қўшилиши мумкин бўлади. Операция муваффақиятли кечди. У тикланиш жараёнининг дастлабки босқичини Туркияда ўтказди. Лутфулла жароҳатини тиклаб, оптимал формасини тиклаб олгандан сўнг жамоага қўшилади. 

- Бугунги ғалабада мухлисларнинг ўрни қандай бўлди?

- Мухлисларимизга миннатдорчилик билдириб қоламан. Улар бизни доим қўллаб-қувватлашади. Уй ўйинларида улар анча кўпроқ бўлишларига ишонаман. "Нефтчи" мухлисларидан Собиқ Иттифоқ давридан бери барчага маълум бўлган мухлислик маданиятини кутиб қоламиз. "Нефтчи" мухлислари футболни севишади ва яхши тушунишади. 

- Анвар Ғофуровнинг жароҳати ҳақида гапирсангиз...

- Анвар ҳам операция ўтказди. Бу унинг эса жароҳати билан боғлиқ экан. Ҳозир у югуришни бошлаган ва формасини такламоқда. 

- Шаҳзод Убайдуллаев ва Обрадович жамоадан кетгандан сўнг ҳужум чизиғига Бобожонов ва Табатадзе олиб келинди. Бугун асосий таркибда Табатадзе майдонга тушди. Асосий ҳужумчи сифатида кимни кўряпсиз? 

- Ҳа, биз жамоага Табатадзени олиб келдик. Яна бир сифатли футбол қидиргандик. Бизга сифатли ўйинчилар керак. Шаркичдан ҳам шу сабаб воз кечдик. Унда ўйин амалиёти кам эди, Оливер ярим йил футбол ўйнамаганди. Биз шу сабаб яна бир сифатли ҳужумчи қидиргандик, аммо бунинг иложи бўлмади. Яхши ҳужумчиларни Ўзбекистонда ўйнашга кўндириш осон кечмади. Бу ишни энди ёзда ҳал қиламиз. Айнан юқоридаги сабаб туфайли биз жамоага маҳаллий ўйинчини жалб қилдик. Бобожоновни "Сурхон"даги ўйинлари орқали биламиз. У бизнинг йиғинларга кечроқ қўшилди ва шу сабаб ҳам оптимал формага киришига бироз вақт талаб қилинади. 

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика