UZ

Сўнгги янгиликлар

15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  8 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  4 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  5 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  2

Виталий Лепченко: "Ўзбекистон U-19 Европа жамоасига ўхшайди" Янгиликлар

Виталий Лепченко: "Ўзбекистон U-19 Европа жамоасига ўхшайди"

CAFA CUP мусобақаси доирасидаги Ўзбекистон-1 - Тожикистон учрашувидан сўнг меҳмонлар устози матбуот анжуманида қатнашди.

"Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жуда кучли ҳисобланади. Айтиш мумкин бўлса Европа жамоасига ўхшашиб кетади. Умуман бошқача тезлик, умуман бошқача фикрлаш...
 
Осиё чемпионати гуруҳ босқичида Ўзбекистон билан ўйнаймиз. Генерал бўлишни истамаган аскар аскар эмас. Шу боис биз ҳам қитъа чемпионатида Ўзбекистонни мағлуб этишни истаймиз. Агар шогирдларим барча кўрсатмаларимни тўғри бажаришса, бугунгидек таслим бўлишмаса, ғалаба ҳақида гапириш мумкин.

Гуруҳда яна Австралия ва Хитой каби жамоалар ҳам бор. Уларни ҳам ўрганишда давом этаяпмиз. Аммо Ўзбекистон ҳам, Австралия ҳам, Хитой ҳам деярли ҳар ойда Европа жамоалари ва Осиёнинг кучли жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказишади. Афсуски, ҳозирги кунда бизда бундай имконият йўқ.

 

Бугунги ўйинда ҳакамликка умуман эътирозим йўқ. Улар ўз ишини аъло даражада бажаришди. Ҳакамлар натижага таъсир қилишмади. Уларга бугун 5 баҳо қўяман.

Осиё чемпионатига борадиган таркиб октябрь ойига яқин аниқланади. Ҳали селекция ишлари давом этмоқда.

Эртага Туркманистон билан ўйнаймиз. Ушбу ўйинда таркибимизда ўзгаришлар бўлади. Сабаби бугун футболчиларим катта жисмоний юклама олишди, - дейди Виталий Лепченко.   

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика