UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   4 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  8 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  6 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  1 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  3 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  55 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   2

Қизларга футзал керак Янгиликлар

Қизларга футзал керак

Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугун CAFA Cup турнирида қатнашиш учун Тожикистонга йўл олди.

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида 9-16 февраль кунлари Марказий Осиё футбол ассоциациялари - CAFA турнири бўлиб ўтади. Бунда Фаррух Зокиров бошчилигидаги Ўзбекистон футзал аёллар терма жамоаси Эрон, Туркманистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради.




Осиё чемпионатига тайёргарлик

Тожикистон мезбонлик қиладиган CAFA турнири қизлар учун Осиё чемпионатига тайёргарликнинг бир қисми вазифасини ўтаб беради. Биласиз, 11-19 январь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган аёллар ўртасида футзал Осиё чемпионати саралаш босқичида терма жамоамиз яхши иштирок этиб, иккинчи ўрин билан Осиё чемпионати йўлланмасига эга бўлди.

Осиё чемпионати ҳақида маълумот

Аёллар ўртасида футзал бўйича Осиё чемпионати шу пайтгача икки бор - 2015 ва 2018 йилларда ўтказилган бўлиб, 2020 йил Қувайтда бўлиб ўтиши керак бўлган мусобақа COVID-19 сабаб бекор қилинган.

2015 йил. Малайзия
Аёллар ўртасида футзал бўйича Осиё чемпионати илк бор 2015 йил Малайзияда ташкил қилинган. Ўзекистон аёллар футзал терма жамоаси бу мусобақада тарихда биринчи бор қатнашиб, гуруҳда тўртинчи ўринни эгаллаган (Эрон, Малайзия, Гоконгдан сўнг).

2018 йил. Таиланд
Аёллар ўртасида футзал бўйича Осиё чемпионати иккинчи бор 2018 йил Таиландда ўтказилган. Бунда ҳам Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси иштирок этган ва гуруҳда Эрондан сўнг иккинчи ўрин билан кейинги босқичга чиққан. Аммо чорак финалда қизларимиз Японияга 1:5 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк эган.

2025 йил. Хитой
Мана энди шу йилнинг 6-7 май кунлари ОФК учинчи марта аёллар ўртасида футзал Осиё чмпионатини ўтказади. Бунда 12та терма жамоа ғолиблик учун кураш олиб боради. Кеча 6 февраль куни қуръа ташлаш маросими ўтказилиб, Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси A гуруҳидан жой олди.

A гуруҳи: Хитой, Ўзбекистон, Хитой Тапейи, Австралия.
B гуруҳи: Эрон, Вьетнам, Гонконг, Филиппин.
C гуруҳи: Таиланд, Япония, Индонезия, Баҳрайн.




Мусобақа якунига кўра чемпион, иккинчи ва учинчи ўрин соҳиблари футзал бўйича Жаҳон чемпионатига йўл олади.

Футзал бўйича аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ФИФА тарихида илк бор шу йил ўтказилади. Халқаро даражадаги мундиалга Филиппин мезбонлик қилади. Мусобақа 21 ноябрдан 7 декабрга қадар бўлиб ўтади. Аёллар ўртасидаги футзал Жаҳон чемпионатида 16та терма жамоа қатнашади. Осиёга мезбон Филиппиндан ташқари яна учта ўрин берилган.

ФИФА ва ОФК эътибори


Сўнгги йилларда ФИФА ва ОФК аёллар футболига катта эътибр бериб келяпти. Бунинг натижасида аёллар ўртасида футбол бўйича терма жамоалар мусобақалари, клублар чемпионлар Лигаси, футзал бўйича ҳам терма жамоалар, ҳам клублар ўртасида турли мусобақаларни йўлга қўйиш ва ўтказиш ортиб боряпти.

Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоасини бўлажак Осиё чемпионатида муҳим беллашувлар кутиб турибди. Катта эҳтимол билан қизларимиз олдига кучли учликка кириб, Жаҳон чемпионатига чиқиш вазифаси қўйилади. Лекин вазифа қўйган билан уни бажариш осон бўлмайди.

Нима учун? Биринчидан, кучли жамоалар кўп ва ҳамма Жаҳон чемпионатига боришни истайди. Иккинчидан, футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бу мусобақага қандай тайёргарлик кўради деган савол юзага келади.

Федерация томонидан ташкил этиладиган йиғинлар ва ўртоқлик учрашувлари ўз йўлига. Лекин мураббийлар селекция қилиши учун мусобақа керак. Назаримизда футзал бўйича қизлар ўртасида ички чемпионат ва Кубок ўйинлари ўтказилмаслиги, мураббийларга кўп жиҳатдан оғир келяпти. Агар хотирам панд бермаса, 2020 йилдан буён узоқ давом этадиган бу каби мусобақалар ўтказилмай қўйди. Ўтган йил ташкил қилингани бир ҳафтада тугади.




Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, кучли учликка ҳаракат қилиши учун футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатини йўлга қўйиш давр талаби бўлиб қоляпти. Масалан, 10та жамоа иштирокида икки даврали мусобақа ўтказиш, чемпионат якунлангач Кубок ўйинларини ташкил этиш - шунинг ўзи ҳам камида 4-5 ойни ўз ичига олади.



Бу орқали ҳам мураббийларга селекция қилиш осон бўлади, ҳам қизлар ўртасида рақобат ортиб боради. Чунки биламизки, ҳозирги терма жамоадаги аксар ўйинчилар - футболчи қизлар. Улар баҳорда Ўзбекистон чемпионати старт олса, катта футбол ўйнайди ва фақат терма жамоага чақирилганда залга киришади. Бу эса Осиё чемпионатига қаттиқ тайёргарлик кўриш учун камлик қилади.

Олдин ҳам шундай бўлган: яъни, қизлар декабрдан мартгача футзал, бошқа ойларда футбол ўйнарди. Ҳозир футзал қоидалари ўзгариб, шу билан бирга такомиллашиб бораётгани ҳамда қизларга мунтазам футзал амалиёти кераклиги учун ҳафтада бир марта залда расмий ўйин ўтказишга эҳтиёж сезиляпти. Бу орқали қизлар футзални яхши ўзлаштириш билан бирга қонун-қоидалардан ҳам вақтида бохабар бўлиб боришади.

Х.Холиқов.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика