Виталий Денисов жароҳатидан қутулиб машғулотларга қайтди
14 июл 2016 17:39
Янгиликлар
Виталий Денисов жароҳатидан қутулиб машғулотларга қайтди
Москванинг "Локомотив" клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов жароҳатини даволаб бўлди.
26 июнь куни Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига қарши ўтказилган ўртоқлик учрашуви вақтида жароҳат олган ўзбекистонлик ҳимоячи маълум муддатга сафдан чиққанди. У клубининг бир нечта ўртоқлик учрашувида майдонга туша олмади. Бугун "Локомотив" клубининг твиттердаги расмий саҳифаси Виталий Денисов жароҳатидан қутулиб умумий гуруҳга қайтгани ҳақида маълумот берди.
Эслатиб ўтамиз, Москва "темирйўлчилари" айни пайтда Австрияда йиғин ўтказишмоқда.
Фикрлар