UZ

Сўнгги янгиликлар

21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  1 21:47Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0 (матнли трансляция)  274 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  9

Виталий Денисов. Бронза медали, ЖЧ-2014 ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида Янгиликлар

Виталий Денисов. Бронза медали, ЖЧ-2014 ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида

Пайшанба куни Москвадаги "Черкизова" стадионида "Локомотив" клубига 2013/2014 йилги мавсум учун бронза медаллари топширилди.
"Темирйўлчилар" ҳимоячиси, ҳамюртимиз Виталий Денисов россиялик ҳамкасбларимизнинг саволларига жавоб берди.
 
— Виталий, бир йил олдин сиз илк бор мухлислар билан мана шундай тадбирда қатнашгандингиз. Ҳозир қандай ўзгаришлар бор?
— Менимча бугун одамлар кўпроқ келишган. Бундан ташқари мени улар кўпроқ танишмоқда (кулади).

— Дастхат қўявериб қўлингиз оғриб кетмадими?
— Йўғе, ўрганиб кетдим (кулади).

— Сиз дастхат қўйган энг оригинал буюм?
— Одатда пуллар, мобиль телефонлари ёки телефон ғилофларига дастхат қўяман. Энг кутилмагани эса бугун кузатилди. Бундай катталикдаги плакатни ҳеч қачон совға қилишмаганди.



— Биз шахсан сизга совғами?
— Ҳа, ижтимоий тармоқ орқали қизлар менга совға беришмоқчи эканликларини маълум қилишди. Ман шу сюрприз бўлди!  

— Мухлислар сизга қандай тилаклар билдиришди?
— Асосан соғлик тилашди, қанотдан кўпроқ ҳужумга ўтишимни, жамоага ғалабалар ёр бўлишини, кўпроқ гол уришни ва чиройли ўйин кўрсатишни тилашди.

— Бронза медали, — ҳозирча фаолиятингиздаги энг улкан ютуқми?
— ЦСКА ёшлари сафида ўйнаб олган олтин медалимдан сўнг, бугунги медаль менимча энг муҳими ҳисобланади.  

— Очиқ машғулот вақтида умумий гуруҳдан алоҳида шуғулландингиз. Жароҳатми?
— Оёғимда кичик муаммо бор, умуман олганда барчаси жойида.

— "Локо"дан Буссуфа ва Диарранинг кетишини қандай изоҳлайсиз?

— Бу ҳақда ҳеч нима дея олмайман.



— У ҳолда ўтган мундиал ҳақида. Кимга мухлислик қилдингиз?
— Инглизларга. Яна нимагадир доим португалларга мухлислик қилавераман. Гап Криштиану Роналдуда эмас.

— Балки улар ҳам "Локо" каби қизил рангда ўйнаганлари учундир?
— Балки. Аммо мухлислик қилган жамоаларим плей-оффга чиқа олишмади. Шу боис уёғига чиройли футболга мухлислик қилдим.

— Немислар ҳақли равишда чемпион бўлишдими?
— Менимча, ҳа. Финалга Голландиянинг чиқа олмаганидан афсусландим. Менимча улар Аргентинадан кўра ёрқин ўйин кўрсатишганди.



— Бразилияда Россия термасига нима етишмади?
— Кечирасиз, Россия терма жамоаси ҳақида ҳам ҳеч нима дея олмайман (кулади).

— Унда ўзингиз тўп тепаётган Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида нима дея оласиз?
— Биз Жаҳон чемпионатига чиқишга ҳар қачонгидан ҳам яқин келгандик, аммо иккита гол ёки бир очко етмай қолишига ўзимиз айбдормиз. Ўйлашимча, ҳозир терма жамоамиз тўғри йўлдан кетмоқда…

— … 2018 йил Россияга келасизларми?
— Буни жуда истаяпман! Терма жамоада ўша вақтга қадар ўйнашга ва у билан бирга мундиалга чиқиш учун бор кучимни беришга тайёрман.


"Спорт День за Днём" нашридан Нарзулла Сайдуллаев таржимаси
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика