

Маълумотларга кўра, Мадрид клуби бразилиялик билан шартномани ёзда янгиламоқчи. Амалдаги келишув 2027 йилда якунига етади.
Айни дамда йилига 10 млн. евро ишлаб топадиган вингер унинг янги битимидаги маош Килиан Мбаппеникига яқин бўлишини истаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистонидагилар ҳали ҳам 24 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Ал Аҳли" унга 5 йиллик битим ва 1 млрд. евродан кўпроқ пул таклиф қилган, аммо булар тасдиқланмаган.
Бразилиялик жорий мавсум ЛаЛиганинг 14 та учрашувида 8 та гол уриб, 5 та голли пас берган.



