Винисиус Мессининг рекордини янгилади
02 мар 2020 03:46
Янгиликлар
Винисиус Мессининг рекордини янгилади
Бразилиялик футболчи XXI асрда ўтказилган Ла Лига доирасидаги "Эл Класико"ларда гол урган энг ёш футболчига айланди.
Ла Лига. "Барселона" "Бернабеу"да ожиз қолди
"Реал" вингери Винисиус Жуниор Ла Лига 26-тури доиррасида "Барселона" (2:0) дарвозасини ишғол қилганидан хабарингиз бор. Винисиус бу ишни 19 ёш-у 233 кунлигида амалга оширди ва жорий аср давомида Испания чемпионати доирасидаги "Ал Мумтоз" баҳсларида тўп киритган энг ёш футболчи мақомини ўзиники қилиб олди. Бунга қадар бу рекорд "Барселона" форварди Лионель Мессига тегишли эди. Аргентиналик футболчи 2007 йилнинг март ойида, 19 ёш-у 259 кунлигида "қироллик клуби" дарвозасини ишғол қилган эди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар