

"Мен Зидандан кўп нарсаларни ўргандим. У ажойиб ўйинчи бўлган ва ҳозирда ажойиб мураббийдир. Зидан биз нафақат майдонда, балки уйда ҳам ўзимизни яхши ҳис қилишимиз учун барча нарсани қилади. У кўп бор биздан оиламиз ҳақида сўрайди. Футболчининг уйида барчаси яхши бўлса, ўйинда ҳам барча ажойиб бўлади деб ўйлайман", - дейди Винисиус.
20 ёшли бразилиялик футболчи "Реал" сафида жорий мавсум барча мусобақаларда 42та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 7та ассист қайд этди.
Винисиуснинг Мадрид гранди билан тузган шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.


