Винисиус 2та ўйинга четлатилади, аммо "Реал"...
04 янв 2025 14:33
Янгиликлар
Винисиус 2та ўйинга четлатилади, аммо "Реал"...
"Реал" Винисиус Жуниорнинг қизил карточкасини бекор қилдирмоқчи.
Жума куни "Валенсия"га қарши ЛаЛиганинг кўчирилган баҳсида (2:1) Мадрид клуби вингери рақиб посбони Столе Дмитриевскини туртгани учун четлатилган эди.
"Реал"дагилар бош ҳакам Сесар Сото Градо ва ВАРда ишлаган Мунис Руиснинг қароридан норози. Уларнинг фикрича, воқеада "Валенсия" посбони ҳам айбдор.
Олдинроқ, Винисиус 4та баҳсга четлатилиши мумкинлиги айтилганди, аммо дисквалификация фақат 2та баҳсдан иборат бўлиши маълум қилинмоқда.
"Реал" ҳар қандай ҳолатда апелляция беради. Якуний қарор душанбагача эълон қилиниши керак. Ўша куни "Қироллик клуби" Испания Кубоги доирасида баҳс ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Фикрлар