"Вильярреал" ҳимоячиси "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин

Alisher
13 авг 2021, 11:28
"Тоттенхэм" "Вильярреал" ҳимоячиси Пау Торресни харид қилмоқчи.

"Шпорлар" 24 ёшли ўйинчини ўз сафларига қўшиб олишни қаттиқ хоҳлашмоқда. Фабио Паратичи Харри Кейннинг клубдан кетиш хоҳишига қандайдир таъсир қилиш умиди билан ушбу трансфер устида ишламоқда.

"Тоттенхэм" спорт директори Торресни ёзда клубдан кетган Тоби Алдервейрельдга идеал ўринбосар сифатида кўрмоқда. Футболчининг хариди лондонликларга 45 миллион еврога тушади.

Испаниялик ҳимоячи ўтган мавсум барча мусобақаларда 44та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/verobrunati

Сўнгги янгиликлар

Барча ›