"Вильярреал" Эмерини "Ньюкасл"га қўйиб юбормоқчи эмас

Alisher
3 ноя 2021, 15:33
"Вильярреал" бош мураббий Унаи Эмерини "Ньюкасл"га қўйиб юбормоқчи эмас.

Испан клуби президентининг айтишича, "Ньюкасл" Эмери бўйича таклиф бергани йўқ. Агар у тушса ҳам, "сариқ сув ости кемаси" ўз мураббийи билан хайрлашмоқчи эмас.

Олдинроқ хабар берилганидек, Эмери "Ньюкасл" бош мураббийи учун асосий даъвогар ҳисобланади.

"Ньюкасл" испан клубига мураббий учун товон пули сифатида 5 миллион фунт тўлашига тўғри келади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano