UZ

Сўнгги янгиликлар

"Вильярреал" Эмерини истеъфога чиқариши мумкин Янгиликлар

"Вильярреал" Эмерини истеъфога чиқариши мумкин

Испаниянинг "Вильярреал" клуби жамоанинг сўнгги натижаларидан норози.

"Сариқ сувости кемаси" раҳбарияти жамоа устози Унаи Эмери билан вазият ҳақида суҳбат олиб борди. Мураббийга ҳолатни тўғирлаш учун вақт берилди.

Клуб ҳали кескин ўзгаришларни амалга оширмоқчи эмас, аммо вазият ўзгармаса, бош мураббий истеъфога чиқарилиши мумкин.

Унаи Эмери бошчилигидаги жамоа Ла Лигада 9та ўйинда 2тасида ғалаба қозонди. Европа Лигасининг амалдаги ғолиблари айни дамда жадвалда 11 очко билан 13-ўринда боришмоқда.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика