UZ

Сўнгги янгиликлар

01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳим аъло даражада"  0 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  0 00:05ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  5 00:05ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  6 00:05ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ (онлайн ҳисоб)  39 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  13 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  95 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  22

Виктор Херманс: "Ҳакамлик ёмон бўлди, лекин Ўзбекистонни табриклайман" Янгиликлар

Виктор Херманс: "Ҳакамлик ёмон бўлди, лекин Ўзбекистонни табриклайман"

Ўзбекистон ва Таиланд терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг, таиландликлар бош мураббийи Виктор Херманс журналистлар саволларига жавоб берди.
“Бугунги учрашувда финални кўзлаб майдонга тушгандик. Таркибни алмаштириб ўйнадик, уларни финалга чарчаб қолишмасин дегандик. Ўзбекистонни финалга чиққани билан табриклайман. Аммо ҳакамлик жуда ёмон бўлди. Бу мусобақа кутилмаган натижаларга бой бўлмоқда. Осиёда футзал ривожланиб бормоқда. Бироқ ҳакамлик бунга мос бўлмаяпти, ёнимиздаги ҳакам умуман ҳуштак чалмади. Фақат биз хато қилгандек бўлиб чиқдик. Қайтараман, Ўзбекистон учун хурсандман”, - дейди Херманс.

- Хосе Мария Мендезнинг Таиланд терма жамоасини яхши билиши натижага таъсир қилдими?
- У Таиландга 2012 йилда келганида терма жамоа янги тузилганди. “Чонбури”да ишлаганида терма жамоанинг деярли барча футзалчилари бу клубда ўйнарди. Мен 8та мамлакатда ишлаганман. Пулпис ҳам буни биларди.

- Балки Таиланд терма жамоаси асосий вақтда дурангдан кўра ғалабага ҳақлироқмиди?
- Йўқ бугун тенг ўйин бўлди. Фақатгина рақиб ўйновчи дарвозабонни туширгани учун гол уриб дуранг қайд этди.

- Ўзбекистон Супхавутни ўйиндан чиқариб қўйди. Бу ўйинга қанчалик таъсир қилди?
- Уни ҳеч ким ўйиндан чиқаргани йўқ деб ўйлайман. Супхавут Ўзбекистон терма жамоасида бўлганида жуда ҳам ёрдам берган бўларди. У таиландлик.

- Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида қандай хулосаларингиз бор?
- Бу ерга Ўзбекистон ҳақида гапириш учун келмадим. Узр бу саволга жавоб бера олмайман.
Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика