UZ

Сўнгги янгиликлар

18:57Лапорта "Барселона" президентлигига қайта сайланмоқчи  3 18:28"Насаф" етакчисига нима бўлди?  2 18:10Анчелотти атайин "Реал"ни мағлубият томон етакладими?  18 17:49Кристофер Нкунку муҳим ўйинларда етарлича ўйин амалиётига эга бўлмагани туфайли "Челси"дан кетмоқчи  1 17:25Харри Кейн "Тоттенхэм"га қарши курашади  0 17:00"Ливерпуль" "Бавария" шартнома имзоламоқчи бўлган немисни илиб кетишга яқин  2 16:39Месси Аргентинанинг июнь ойидаги ўйинлари учун таркибга киритилди  2 16:06"Милан" ҳимоячиси "Реал"га ўз хизматларини таклиф қилди  1 15:40"Барселона" келаси мавсумда "Камп Ноу"га қайтишни режалаштирмоқда  6 15:13"Милан" Итальянони бош мураббийлик учун номзод сифатида кўрмоқда  1 14:46Палмер наздида дунёнинг энг яхши футболчиси ким?  13 14:22"Футбол олами". Хайр, "Насаф". Қойил, "Лочин". Ўзбекистон кубогида 4 та гуруҳ ўйинлари тугади  0 14:05Родри Мадрид фахрий медали билан тақдирланди  3 13:38"Челси" Англия терма жамоаси аъзосини кузатмоқда  0 13:11"Барселона" Шенснига ўринбосар қидирмоқда  6

Виктор Херманс: “Биз тактик сиримизни ошкор қилмаймиз” Янгиликлар

Виктор Херманс: “Биз тактик сиримизни ошкор қилмаймиз”

Бугун плей – офф босқичида Австралия Таиланд терма жамоасига қарши майдонга чиқади. Биз Таиланд терма жамоаси бош мураббийи Виктор Херманс билан учрашиб ўйиндан олдинги фикрларини билиб олдик.

-  Ўйиндан олдин қандай фикр билдирасиз?
-  Биз бугун кучли рақибга қарши майдонга чиқамиз. Лекин Австралияни 99 фоизлик натижа билан мағлуб этишга ишончим комил. Тайёргарлик ҳақида гапираолмайман. Чунки Австралияни мағлуб этсак ярим финалда Ўзбекистон терма жамоасига қарши майдонга чиқишимиз мумкин. Шунинг учун тактик тайёргарлигимиз ҳақида гап сўз бўлиши мумкин эмас.

-  Австралия терма жамоаси футзалчилари жисмонан бақувват бунга қарши қандай чоралар кўргансиз?
-  Уларнинг бўйи баландлиги биз учун айни муддао. Чунки улар Шогирдларимга нисбатан кўпроқ қўпол ўйин намойиш этишади. Футзалчиларимнинг бўйи унчалик баланд бўлмаса ҳам жуда чаққон.

-  Бугунги ўйиндан нималарни кутяпсиз?

-  Бугунги ўйиндан фақат ғалаба кутяпман.



-  Юртимиз ҳақида қандай фикр билдирасиз?
-  Ўзбекистонга биринчи бор келишим. Буернинг одамлари оқкўнгил ва меҳрибон экан менга ёқди. Шароитларнинг барчаси аъло даражада. Бунинг учун ташкилотчиларга миннатдорчилик билдираман. Бундан мен хурсандман.

-  Сиз голландияликсиз, катта футболда ҳам машҳур футболчи дўстларингиз ёки танишларингиз борми?
-  “Арсенал”, “Барселона” ва яна бир қанча клубларда менинг дўстларим тўп тепишади. Мен улар иштирокидаги ўйинларни томоша қилиш учун стадионга ташриф буюрсам фақат “вип сектор”га жойлашаман. Ван Перси, Суарес, Месси, Хави, Инеста ва яна бир қанча машҳур футболчилар менинг дўстларим. Менинг энг яқин дўстим йохан Кройфф. 2001 йили футзал бўйича Голландия терма жамоасини бошқарганман.  


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика