UZ

Сўнгги янгиликлар

15:36Чемпионлик учун кураш. "Арсенал" - "Борнмут" баҳси учун асосий таркиблар эълон қилинди  0 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  1 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  1 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  5 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  13 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  13 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  3 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  15 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  5 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  1

Виктор Кумиков: "Соҳибжоновнинг ўзи 3 та гол уриши мумкин эди" Янгиликлар

Виктор Кумиков: "Соҳибжоновнинг ўзи 3 та гол уриши мумкин эди"

Про лига 9-туридан ўрин олган "Андижон" – "Бухоро" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виктор Кумиков фикрлари билан ўртоқлашди.


- Ўйин ҳақида

- Вазиятларга бой учрашув гувоҳига айландик. 5 та қулай имкониятга эга чиқдик, аммо дарвозани ишғол қила олмадик. Соҳибжоновнинг ўзи 3 та гол уриши мумкин эди. Футбол шундай ўйин. Сиз ҳар доим ҳам тўп киритавермайсиз. Албатта, ғалаба қозонишни истагангик, лекин дуранг ҳам 1 очко дегани.  

- Сўнгги дақиқаларда "Андижон"дан гол кутгандик...

- Ҳа, гол ура олмадик. Талайгина вазиятлар юзага келганди. Омад рақиб томонда бўлди.

- Натижадан қониқдингизми?

- Ғалабага эришишни истагандик. Бундан ҳам ёмон бўлиши мумкин эди. Бундай ўйинда дуранг кузатилганидан рози бўлишимиз керак. Ҳар бир жамоа жиддий кураш олиб бормоқда. 

- "Андижон" футболчилари охирги дақиқаларда чарчаб қолишди. Нимага ўзгаришга қўл урмадингиз?

- Агар ўзгариш қилсак, яхши ўйнашимизга ишончингиз комилмиди? Ҳисоб бошқача бўлганда, балки алмаштирардик. Ўзгаришлар қилишни лозим топмадим. Биз фақат Исроиловни алмаштиришга қарор қилдик.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика