UZ

Сўнгги янгиликлар

09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  16 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  4 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  10 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  1 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0 02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  36 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  1 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  1

Виктор Кумиков: "Бундай жамоалар билан ўйнаш доим оғир" Янгиликлар

Виктор Кумиков: "Бундай жамоалар билан ўйнаш доим оғир"

“Андижон” – “Зомин” (2:1) учрашувидан кейинги ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Андижон" жамоаси бош мураббийи Виктор Кумиков қатнашди.

Ўйин ҳақида

-  Ўзингиз кўрдингиз, шиддатли ўйин бўлди. Бундай жамоалар билан ўйнаш доим бизга оғир бўлади. Уларда руҳий томондан ҳеч қанақа босим йўқ. Бизга эса ғалаба зарур. Уларда босим йўқлиги учун ҳужумлари хавфлироқ чиқди. Бизда аксинча. Бироз асабий учрашув бўлди. Рақибда бир ярим тайм давомида биттагина зарба бўлди. Ўзимиз хато қилдик ва гол ўтказдик. Асосийси, ғалаба қозондик. Бундан кейин ҳам олдинга интиламиз. Кейинги ўйин ҳам осон бўлмайди. Чунки навбатдаги рақиб “Янгиер”.

-  Тўғри, “Андижон” ютди. Аммо ғалабадан ҳамма ҳам хурсанд эмас. Биламизки, сизни тактикангиз асосан қанотлардан тўп узатилиши орқали амалга ошади. Бир хил тактикадан фойдаланиляпти...

-  Бошқа мураббий ва футболчиларни олиб келинглар! Яхши ўйинчиларни сотиб олинглар, хоҳласанглар “Барселона”га ўхшаб ўйнанглар. Менинг услубим эса шунақа. Яхши ўйнасанг ҳам баъзи одамлар бор, уларга ёқмайди. 99 фоиз ҳамма хурсанд. Мухлисларни, футболчиларни кўринг, барча қувонди. Ҳамма қарсак чаляпти...

-  Бугун негадир асосий ҳимоячилар - Илдар Маматказин билан Владимир Бубаньянинг ўйини унчалик қовушмади. Бунга нима дейсиз?

-  Тўғри, Илдарни биргина хатоси бўлди. Аммо биз 20 та имконият яратдик. Ҳар доим шунақа, ҳатто 10:0 га ютсак ҳам гапиришади. Ахир инсон бундай бўлмайди. Агар раҳбарият мени ишимдан қониқмаса, аризамни ёзишим мумкин. “Андижон” доим “Барселона” сингари ўйнганми? Сиз шундай ўйлайсизми? Худдики, мен келиб жамоанинг ўйини ўхшамай қолгандек...

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика