Виктор Карпенко: "Футболда кучлиларнинг қўли баланд келади"
31 мар 2022 21:51
Янгиликлар
Виктор Карпенко: "Футболда кучлиларнинг қўли баланд келади"
- Ўйин ҳақида
- Ўйлайманки, баҳс мухлисларга ёқди. Биринчи таймда ўйинимиз умуман ўхшамади. Тезкор гол ўтказиб юборди ва пенальтидан унумли фойдалана олмадик. Йигитлар характер кўрсатишди, бу учун раҳмат. Икки жамоа ҳам ютишни истаганди, аммо футболда кучлиларнинг қўли баланд келади. Бугун биз кучли эдик, шунинг учун ғалаба қозондик.
- Жамоангиз мана иккинчи ўйиндирки, биринчи таймда унчалик яхши ўйнолмайди, лекин иккинчи таймда яхши ҳаракат қилади. Бу нима билан боғлиқ? Услуб шунақами?
- Ўйлашимча, бу ўйин услуби эмас, бунақа услуб ҳеч қаерда йўқ. Ҳар бир жамоа рақибдан келиб чиқиб ўйин ташкил қилади. Дастлабки дақиқаларданоқ фаол ўйин кўрсатиш лозим. Умид қиламанки, кейинги учрашувларда ҳар икки таймда фаол ҳаракат қиламиз.
- Жамоада пенальти тепувчи ким? Жамоа бир оила бўлиши керак эмасми?
- Биласизми, жарима зарбаси ёки пенальти тепувчи ўйинчи бўлмайди. Ўзига ишонган одам тепади. Бироқ бугун тушунмовчилик юзага келди. Буни кўриб чиқамиз.
Фикрлар