UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  4 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  2 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  134 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   9 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  2 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3

Виктор Жалилов: "Қувондиқ Рўзиев ўйин темпига улгура олмагани учун алмаштирилди" Янгиликлар

Виктор Жалилов: "Қувондиқ Рўзиев ўйин темпига улгура олмагани учун алмаштирилди"

Coca Cola Суперлига 18-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Навбаҳор” (0:0) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “лочинлар” устози Виктор Жалилов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

 Эҳтимол, бугунги ўйин у қадар томошабоп кечмагандир, лекин кескин курашларга бой бўлди. Жамоалар қайси поғонадан жой олган бўлмасин, барча ўйинлар жуда оғир кечмоқда. Ўйлашимча, бугунги дуранг адолатли бўлди. “Пахтакор”да ҳам, бизда ҳам яхши вазиятлар бўлди, - дейди Виктор Жалилов.

- Қувондиқ Рўзиевнинг алмаштирилиши нима билан боғлиқ?

- У ўйин темпига улгура олмади, натижада у жойлашган қанотдан бир нечта ҳужумларни ўтказиб юбордик. Бундай ҳолат ҳамма футболчиларда учрайди. Шу боис, ўзгариш қилишга мажбур бўлдик. Сафимизда бу қанотда ўйнайдиган футболчилар етарли. Захира алмашиши ўз сўзини айтди, деб ўйлайман, ўйинимиз кучайди. Қанотлардан қарши ҳужумлар уюштирдик. Ушбу чизиқдаги ўйинни тенглаштиришга эришдик.

- Мутахассис сифатида мухлисларсиз футболга қандай қарайсиз?

- Албатта, ҳаммага қийин бўляпти, мухлисларга ҳам, футболчиларга ҳам. Мухлислар йўқлигида ўйинчилар психологик томондан жуда катта руҳий энергия сарфлашади. Бугун стадионда мухлислар бўлганида, голлар ҳам кўрармидик. Менимча, ўйинларда сермаҳсулликнинг пасайиши мухлисларнинг йўқлиги билан боғлиқ. Ишқибозлар ҳужумдаги ҳаракатларга ундашади, ўйиндаги шиддат ортади, албатта, мухлисларнинг йўқлиги футбол, умуман, спорт учун катта йўқотиш. Лекин шунга кўнишдан ўзга чора йўқ, бундан ҳеч қаёққа қочиб бўлмайди. Ҳар ҳолда, ҳиссиётлардан кўра, инсонлар саломатлиги устун.

- Бугунги ўйинда “Навбаҳор” дастлаб шиддат бобида “Пахтакор”дан устун кўринди. Лекин вақт ўтгани сари майдон эгаларидаги мудроқ ҳаракатлар сизларга ҳам юққандек кўринди...

- “Пахтакор” – жуда кучли жамоа. Улар таркибдаги футболчилари билан ўйин темпини назорат қила олишади. Ҳа, биз қайсидир дақиқаларда тезкор ҳужумлар орқали вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Шу боис, “Пахтакор” ҳам бизнинг ўйинимизга мослашишга интилди, таваккал олдинга интилмади, тартибли ҳимояланди. Умуман, бугун ҳар икки жамоа ҳужумга қараганда, мудофаадаги ишончли ҳаракатлар билан кўпроқ ажралиб турди. Очиқ ўйин кўрмадик, чунки “Пахтакор” билан бундай ўйнаб бўлмайди. Биз ҳам рақибни ўрганамиз, қайси ҳудудларни, қайси футболчиларни ёпиш кераклигини биламиз. Футболда рўй берадиган воқеаларни олдиндан айтиб бўлмайди. Қайсидир вазиятлар ажойиб чиқади, қайсидир ҳолатларда эса ҳаракатлар ўхшамайди. Умуман олганда, йигитлар стратегик томондан бугунги ўйин учун ўйлаган режамизни амалга ошира олишди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика