UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  2 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:57ЕЧЛ. ПСЖ — "Боруссия Дортмунд". Таркиблар маълум  6 22:52Миржалол Қосимов: "Ўйинни ташлаб юбормай, охиригача курашганимиз мени қувонтирди"  5 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68 20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  14 20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  1 20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  1 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  73 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0

Виктор Жалилов: "Агар биринчи даврадан келиб чиқиб фикр юритсак, жамоамиз гўё тўфонга тушиб қолган кемага ўхшарди" Янгиликлар

Виктор Жалилов: "Агар биринчи даврадан келиб чиқиб фикр юритсак, жамоамиз гўё тўфонга тушиб қолган кемага ўхшарди"

Суперлиганинг якуний 26-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Қўқон-1912" (2:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виктор Жалилов фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Мураббий сифатида бу ўйин албатта, мен учун жуда оғир ўтди. Тезкор гол ўтказиб юбордик. Кейинчалик ўйин тизгинини қўлга олдик, гол ҳам урдик, кейинчалик кўплаб вазиятлар яратишимизга қарамай, улардан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда эса концентрацияни йўқотишимиз оқибатида рақиб иккита тўп киритди. Қаердадир футболчилардаги чарчоқ ўз сўзини айтди, қаердадир эътиборсизлик панд берди. Лекин йигитлар борларини беришга ҳаракат қилишди, футболда шунақа ҳолатлар ҳам бўлиб туради. Ваҳоланки, иккинчи бўлимда ҳам бир нечта имкониятларга эга бўлдик, баъзи вазиятларда “Қўқон-1912” дарвозабони яхши ҳаракат қилган бўлса, айрим ҳолларда гол уриш учун футболчиларимизга бир оз маҳорат етишмади. Умумий ҳисобда, ҳужумлар ва зарбалар сони бўйича рақибдан устунликка эришдик. Аммо футболда ҳар доим ҳам кўп ҳужум қилган жамоа ғалаба қозонавермайди. Қайсидир маънода, бугун омад ҳам қўқонликлар томонида бўлди.

- “Навбаҳор”нинг жорий мавсумдаги иштироки ҳақида нима дея оласиз?

- Биласизми, агар биринчи даврадан келиб чиқиб фикр юритсак, жамоамиз гўё тўфонга тушиб қолган кемага ўхшарди. Бир ўйинда ғалаба қозонсак, бирида ўз майдонимизда очко йўқотдик, кейин эса меҳмондаги учрашувларда очко олдик. Барқарорлик етишмади. Иккинчи даврада эса ўйинда мувозанатни тиклашга эришдик, “кема” ҳам тўғри йўлига тушиб, равон “сузиш”да давом этди. Афсуски, қайсидир паллаларда айнан барқарорликнинг етишмаслиги панд берди. Бу йилги чемпионат жамоа учун йўқотишли бўлди, демаган бўлардим, мавсумдан негативга қараганда кўпроқ позитив олдик. Ўйинларни таҳлил қиламиз, қаерда ижобий жиҳатлар бор, қаерда камчиликлар мавжуд, шундан келиб чиқиб, келгуси мавсумга тайёргарлик олиб борамиз.

- Иккинчи бўлимда нега яхши ўйин кўрсатиб турган Эҳсони Паншанбе алмаштирилди? Ўша вазиятда кўп имкониятлардан фойдалана олмаган Забиҳилло Ўринбоевни нега ўйиндан олмадингиз?

- Ҳужумлар ва стандартлар пайти ҳаводаги яккакурашларда қатнашиши учун Забиҳиллони майдонда қолдирдик. Ўринбоев фаоллик кўрсатди, фақат сўнгги паллада унга омад етишмади. Учрашув охирида унинг ҳам чарчаганини сезгач, ўрнига бошқа футболчини туширдик. Паншанбенинг алмаштирилишига сабаб шу.

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика