UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  20 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  3 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  15 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  7 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  31 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  5 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  65 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   4 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

Видео таҳлил. Олим Толибжонов Ғузордаги ўйинда қандай хатоларга йўл қўйди? Янгиликлар

Видео таҳлил. Олим Толибжонов Ғузордаги ўйинда қандай хатоларга йўл қўйди?

Хабарингиз бор, Ғузор шаҳрида кечган "Шўртан" - "Навбаҳор" баҳси 3:3 ҳисобида якун топди.

Ўйин давомида майдон эгалари 3:1 ҳисобида олдинда бораётиб, ғалабани сақлаб қола олишмади. "Навбаҳор" футболчилари кейинчалик иккита тўп киритиб, сафардан дуранг билан қайтишди. 

Биласиз, ушбу учрашувни бошқариб борган Олим Толибжоновга назоратчи Алишер Абдуллаев 4,0 балл қўйди. Бу эса икки баҳо деганидир. Ўйин видеоёзуви қўлимизга теккач, катта эътирозларга сабаб бўлган асосан тўртта вазиятга эътибор қаратишни лозим топдик.  

Биринчи баҳсли вазият: гол қоидага кўра тўғрими?

Қуйидаги видеода "Шўртан" футболчиси Лазиз Убайдуллаев гол урган вазиятга эътибор беринг. Ундан олдин Игорь Таранга чап қанотдан тўп етказиб берилади. Шундан сўнг "Навбаҳор" дарвозабони жарима майдончаси ташқарисида (балки ичкарисида, ҳар ҳолда аниқ бир гап айтиш қийин) тўпни қўли билан уриб юборади. Ҳакам жарима тўпи белгилайди ва дарвозабонга сариқ карточка кўрсатади. "Шўртан" футболчиси тўпни нуқта томон думалатиб келиб шу заҳоти ўйинни бошлаб юборади ва ҳужум гол билан тугайди. Хўш, бу вазиятда урилган гол тўғрими? Ҳакам сариқ карточка кўрсатганидан кейин ўйинни тўхтатиши керакмиди?

TAS-IX


TAS-IX эмас


Иккинчи баҳсли вазият: тўп қўлга текканми?
Бу вазият иккинчи таймда рўй берган. Игорь Таран тўпни ўнг қанотдаги Лазиз Убайдуллаевга етказиб беради. "Шўртан" футболчиси бироз олдинга ҳаракат қилиб тўпни ерлатиб жарима майдончаси ичига узатади. Шунда "Навбаҳор" ҳимоячиси Мирзоҳид Ғофуров йиқилаётиб тўпни қайтариб юборади. Савол туғилади: Мирзоҳид Ғофуров бу вазиятда тўпни қўли билан қайтарганми? Видеони кўринг ва ўзингиз хулоса чиқаринг.

TAS-IX


TAS-IX эмас


Учинчи баҳсли вазият: пенальти бормиди? 
Тўп билан ҳаракат қилаётган Игорь Таран уч футболчи орасидан жарима майдончаси томон кириб келади. Шунда "Навбаҳор" футболчиси жарима майдончаси ичида ундан тўпни олиб қўйишга уринади. Савол: рақиб ўйинчиси Таранни йиқитдими? Унинг оёғи текканми? Агар йиқитган бўлса, пенальти бормиди? Вазиятни кўринг ва ўзингиз баҳо беринг.

TAS-IX


TAS-IX эмас

Тўртинчи баҳсли вазият: футболчи йиқилганда ҳакам ўйинни тўхтатиши керакмиди?
Ўйиндаги энг кўп баҳс-мунозарага сабаб бўлган ҳолат 87-дақиқада рўй берди. Ҳакам "Шўртан" дарвозаси томон жарима тўпи белгилайди. Тўп ҳаволатиб жарима майдони ичига оширилгач, "Шўртан" ҳимоячиси Обид Жўрабоев ўз жамоаси дарвозабони билан тўқнашиб кетиши натижасида ерга йиқилади. Хавфни баратф этиш мақсадида ғузорлик бошқа футболчи тўпни жарима майдончаси ташқарисига тепиб юборади. 

Ҳакам орқасига қараб ерда йиқилиб ётган футболчини кўради, лекин ўйинни тўхтатмайди. Натижада меҳмонлар ўйинни давом эттиришади. Ойбек Қиличев тўпни ҳаволатиб жарима майдончаси томон узатади. Бу вазиятда Рўзимбой Аҳмедов тўпга сакраб бош билан аниқ зарба йўллайди ва жамоасининг учинчи голини киритади. Мана шу гол сабаб "Навбаҳор" ўйинни 3:3 ҳисобида якунлайди.

Энди савол туғилади. Футболчи жароҳат олиб ерда йиқилиб ётган маҳал ҳакам ўйинни тўхтатиши керакмиди? Ўз дарвозабони билан тўқнашиб кетган Обид Жўрабоев дарҳақиқат жиддий жароҳат олган ва стадионнинг ўзидаёқ тез ёрдам машинасида касалхонага олиб кетилган. Бу ҳақда учрашув протоколида ҳам келтириб ўтилган ва тасдиқ сифатида "Шўртан" шифокори Алишер Абдураҳмонов имзо чеккан. 

Ушбу вазиятни кўрар экансиз, "Навбаҳор" фейр плейга амал қилиши керакмиди деган савол ҳам юзага келади. Бизга маълум бўлишича, ҳимояланаётган жамоа футболчиси тўпни тепиб воқеа жойидан узоқлаштирдими, ҳакам шу заҳоти ҳуштак чалиб ўйинни тўхтатиши керак. Чунки жарима майдончаси ичида бошқа бир футболчи жароҳат олиб ерда ётибди. Лекин ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берган ва натижада ҳужум қилаётган жамоанинг ҳужуми гол билан якунланган.

TAS-IX эмас

TAS-IX 



Хулоса ўрнида
Биз ўйин қоидалари бўйича мутахассис эмасмиз ва вазиятларни кўриб чиқиб қарор чиқара олмаймиз. Шу боис ҳар бир баҳсли вазиятга ёндошаётганда хулоса билдиришдан кўра сўроқ гапларни ишлатишга ҳаракат қилдик. Мана шу тўртта вазият бўйича малакали ҳакамлар ёки назоратчилар фикр билдиргани маъқул деб ўйлаймиз. 

Бизнинг ишимиз эса баҳсли вазиятларни ўқувчи ҳукмига ҳавола қилиш холос, хулоса чиқариб қарор қабул қилиш эмас. Агар биз келтириб ўтган юқоридаги видеолавҳаларни кўриб, бирорта ҳакам ёки назоратчида баҳсли вазиятларни футбол қоидалари бўйича тушунтириб бериш фикри туғилса, марҳамат, Сизни эшитишга тайёрмиз. 

Х.Холиқов.
Видео монтажчи: Зоир Турсунбоев. 


Рейтинг: -15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика