ВИДЕО. Футзал. Жаҳон футзалидаги 2014 йилнинг энг чиройли бешта голи
31 дек 2014 10:26
Янгиликлар
ВИДЕО. Футзал. Жаҳон футзалидаги 2014 йилнинг энг чиройли бешта голи
Ҳадемай 2014 йил барча спорт турлари қатори футзал учун ҳам тарихга айланади.
Испания Миллий футзал лигасининг расмий сайти 2014 йил давомида турли даражадаги халқаро турнирларда киритилган энг чиройли голларнинг Топ-5 талигини эълон қилди.
5-ўрин
Бешинчи ўринни испаниялик Мигелиннинг пасидан сўнг рақиб дарвозасига нозик услубда тўп киритган бразилиялик буюк ўйинчи Фалькао банд этди. Бу икки футзалчи Дубайда ўтказилган кўргазмали турнирда бир жамоа таркибида тўп тепиш имкониятига эга бўлишди.
4-ўрин
Тўртинчи ўрин Россия терма жамоасининг бразилиялик ўйинчиси Эдер Лимага берилди. Унинг Россия ва Португалия терма жамоалари ўртасидаги учрашувда ўткир бурчакдан киритган “қайчи” услубидаги голи Европа чемпионатининг энг ёрқин лаҳзаларидан бири бўлди.
3-ўрин
Учинчи ўрин Қувайтда ўтказилган Қитъалараро Кубок давомида Гватемалага қарши ўйинда супергол муаллифига айланган Япония терма жамоаси аъзоси Юки Моротага насиб этди.
2-ўрин
Топ-5 лигимизнинг вице-чемпиони - Бразилиянинг “Жарагуа” клуби ўйинчиси Марсио. Бразилия чемпионатида у томонидан урилган гол, дарвозани ғалати тарзда ишғол қилиш тоифасига киради ва уни ҳеч ким қайтара олмаса керак.
1-ўрин
Ва ниҳоят, 2014 йилнинг энг чиройли голи деб Россия талабалар терма жамоаси ўйинчиси Андрей Батиревнинг мухлисларни бир онга шокка тушириб қўйган зарбаси тан олинди.
Футзалда, яна Жаҳон чемпионати финал учрашувида (!) 10 метрли жарима тўпини Паненка услубида амалга ошириш бу сизга катта футболдаги 11 метрдан узунлиги 7,32 ва баландлиги 2,44 метр бўлган дарвозага гол уриш эмас.

Фикрлар