Видаль “Барселона”дан кетишни хоҳлаяпти, бироқ клуб бунга қарши
18 дек 2019 08:51
Янгиликлар
Чилилик ярим ҳимоячи Артуро Видаль қишки трансферлар вақтида бошқа клубга ўтишни хоҳламоқда. “Интер” Видалнинг трансфери юзасидан икки кун давомида “Барселона” билан боғланган. Бироқ Каталония клуби футболчини январда қўйиб юбориш ниятида эмаслигини маълум қилди. Артуронинг ўзи эса кам ўйин амалиёти сабаб бошқа клубга тезроқ ўтишни истамоқда.
Эслатиб ўтамиз, Видаль 2011-2015 йиллар оралиғида “Интер”нинг ҳозирги устози Антонио Конте қўл остида “Ювентус” сафида ҳаракат қилган.
Видаль жорий мавсум “Барселона” сафида Ла Лиганинг 12 та ўйинида қатнашиб, 4 та гол урди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар