"Вест Хэм" Тевесни қайтаришни истамади

Aslanov Jasurbek
7 июл 2016, 10:25
Аргентиналик Карлос Тевес яна "Вест Хэм" сафида пайдо бўлиши мумкин эди.

"Болғалилар" устози Славен Билич Тевесни ҳужумни кучайтирувчи футболчилардан бири деб ҳисоблаб, уни жамоага чақирмоқчи эди. Аммо аргентиналик ҳафтасига 250 минг фунт талаб қилди.

"Тевес билан таркибимизни кучайтирмоқчи эдик, аммо у ҳафтасига 250 минг фунт талаб қилди. У "Ювентус"да яхши ўйнаган, лекин бу пулга арзидиган даражада эмас" - дейди "Вест Хэм" хўжайини Дэвид Салливан.

Тевес 2006-2007 йилларда "Вест Хэм" шарафини ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mirror