Веско Стешевич: "Дастлабки 25 дақиқаликни жуда ёмон ўтказдик"
31 май 2024 23:35
Янгиликлар
Веско Стешевич: "Дастлабки 25 дақиқаликни жуда ёмон ўтказдик"
Ўйин ҳақида
- Учрашувни ёмон бошладик. Дастлабки 25 дақиқа давомида жамоамиз умуман ўзига ўхшамади. Шу вақтга келиб жамоамиз озроқ жонланди. Бироқ, мезбонлар дарвозамизга тўп киритиб, кийиниш хонасига ҳисобда олдинда бўлган ҳолда кириб кетишди.
Иккинчи бўлимда ўйинимиз кучайди, ҳужумлар ташкил этдик. Аммо, юзага келган имкониятлардан фойдалана олмаганимиз мағлубиятга сабаб бўлди.
- "Металлург" одатда мавсумни яхши бошлар эди. Бу йили эса ҳозиргача атиги 5 очко жамғара олди холос. Бунинг сабаби нимада?
- Албатта, бу ҳақиқат. Ҳозир бизнинг натижаларимиз ҳеч кимни қониқтирмайди. Балки омад етишмаётгандир. Биз камчиликлар устида ишлаб, натижаларимизни яхшилаш учун ҳаракат қиламиз.
- Бекободлик мухлисларга айтар сўзингиз борми?
- Мен мухлисларни тушунаман. Бу каби натижалар уларга ёқмаслиги аниқ. Бугун ҳам мағлуб бўлдик. Натижаларимиз жуда-жуда ёмон. Бироқ, бу футбол ва биз ишлашда давом этамиз. Олдиндаги ўйинларга жиддий тайёрланиб, мухлисларимизга кутилган ғалабаларни тақдим этмоқчимиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар