Вернердан XXI асрнинг ноёб рекорди
24 май 2020 23:32
Янгиликлар
Вернердан XXI асрнинг ноёб рекорди
“РБ Лейпциг” ҳужумчиси Тимо Вернер Бундеслига 27-тури доирасида “Майнц”га қарши (5:0) баҳсда уч бор рақиб дарвозасини ишғол этишнинг уддасидан чиқди.
24 ёшли германиялик футболчи 1998-99 йилги мавсумдан буён илк марта бир мавсумда бир жамоа дарвозасига икки марта хет-трикка эришган илк футболчига айланди. Мазкур жамоаларнинг биринчи даврада ўтган баҳсида (8:0) ҳам Вернер учта голга муаллифлик қилганди.
Вернерга қадар ушбу натижани 1998/99 йилги мавсумда “Боруссия” (М)га қарши баҳсда Ульф Кирстен, 1974/75 йилги мавсумда “Фортуна” ва 1973/74 йилги мавсумда “Шальке”га қарши баҳсларда Герд Мюллер, шунингдек 1965/66 йилги мавсумда “Боруссия” (М)га қарши учрашувларда Лотар Эммерих қайд этишган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар