Вернер АПЛдаги сўнгги 2 ўйинида 3 гол урди

Mirjalol Normatov
21 апр 2022, 00:35
"Челси" форварди Тимо Вернер АПЛда кетма-кет иккинчи ўйинида гол урмоқда.

Баҳснинг 17-дақиқасида унинг зарбаси рикошет ҳосил қилиб, дарвоза тўридан ўрин олди ва баҳсдаги ҳисоб тенглашди.

Қайд этиш керак, сўнгги икки ўйинда германиялик футболчи уч гол урди. Бунга қадар унинг голсиз серияси 9 ўйинга чўзилганди. Тимо лигада октябрь ойидан буён гол нималигини билмай келаётганди.

Вернер барча турнирларда сўнгги 4 ўйинида 4 гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia