Вератти ПСЖдаги келажаги борасида қарор қабул қилди

Aslanov Jasurbek
16 апр 2018, 18:49
ПСЖ ярим ҳимоячиси Марко Верраттининг таъкидлашича, у Франция жамоасида қолди.

Олдинроқ, унга "Барселона" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

"ПСЖда қолишга қарор қилганимдан хурсандман. Ҳозир қарорим тўғри эканлигига янада ишона бошладим. Клубда қолиб, биз орзу қилаётган барча совринларни қўлга киритмоқчиман" - дейди Верратти.

Жорий мавсум 25 ёшли футболчи ПСЖ сафида Франция чемпионатининг 22та ўйинида майдонга тушиб, 3та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Canal+

Сўнгги янгиликлар

Барча ›