

"Унинг онаси билан суҳбатлашдик ва биз келишувга эришишга яқин тургандик. Ўша вақтларда "Манчестер Юнайтед"да Карлуш Кейруш ишларди ва Роналдуни биздан илиб кетганди.
Тасаввур қиляпсизми, бизда Анри ва Роналду тандеми. "Юнайтед"да Руни, Рууд ван Нистлерой, Роналду учлиги ҳосил бўлди ва жаҳондаги энг яхши жамоалардан бирига айланди.
Агарда ўша вақтда биз Роналду билан шартнома имзолаганимизда, тарих бошқачароқ бўларди", - деди Венгер.


