UZ

Сўнгги янгиликлар

14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  0 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  3 14:17"Бухоро" - "Хоразм". Таркиблар эълон қилинди  1 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  0 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  3 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   6 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  10 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  11 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  19

Венесуэла бош мураббийи: "Жанубий Америка мамлакатларига омад тилайман" Янгиликлар

Венесуэла бош мураббийи: "Жанубий Америка мамлакатларига омад тилайман"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/4 финал доирасидаги Украинага қарши ўйиндан сўнг (4:9) Венесуэла бош мураббийи Робинсон Ромеро сайтимизга интервью берди.

"Бугун ғалати ўйин ўтказдик. Беллашувга Испанияга қарши ўйиндаги сингари режалар ишлаб чиққандик. Биринчи бўлимда рақиб тезкор ҳужумлар ташкил этди ва осонлик билан дарвозамизни кўп бора ишғол қилди. Шунга қарамай, илк таймда тенгма-тенг курашдик, бироқ кейинчалик назоратни буткул бой бердик. 

Нима бўлганда ҳам турнирдаги таассуротларимиз ижобий. Чорак финалга қадар етиб келдик ва келгусида бундан-да яхшироқ натижаларга эришишимиз мумкинлигини намоён этдик. Эндиликда ривожланишда давом этамиз.

Ушбу мундиалда Жанубий Америка жамоалари қойилмақом тарзда иштирок этмоқда. Парагвай, Бразилия ва Аргентинага омад тилайман, биз учун ҳам яхши турнир бўлди", деди Ромеро.

Эслатиб ўтамиз, Венесуэла терма жамоаси Ўзбекистондаги жаҳон чемпионатида ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этди.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика