

28 ёшли француз футболчиси инглиз клуби учун тиббий кўрикнинг иккинчи босқичини якунлади ва "Манчестер Юнайтед" билан шартнома имзолаш арафасида турибди. Трансфер тўғрисида яқин соатларда расман эълон қилинади.
Вараннинг "қизил иблислар" билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзигача мўлжалланган ҳамда кейинчалик бу яна бир йилга узайтирилиши мумкин.



