

Қайд этилишича, 29 ёшли Варан аллақачон югуриш машқларини бошлаган. Яқин кунларда шифокорлар назорати остида футболчига юкламалар кучаяди.
Эслатиб ўтамиз, Рафаэль Варан "Манчестер Юнайтед"нинг АПЛ ва Европа лигасидаги сўнгги ўйинларини жароҳати туфайли ўтказиб юборган эди.
Қатардаги жаҳон чемпионати 20 ноябрь, якшанба куни бошланади. Франция терма жамоаси Қатарда дунёнинг энг кучли жамоаси унвонини ҳимоя қилади.



