Варан: "Биз энг қийин лигада ўйнаймиз"

Mirjalol Normatov
23 сен 2018, 11:57
"Реал" ҳимоячиси Рафаэль Варан ЛаЛига доирасида "Эспаньол"га (1:0) қарши ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз ҳар бир ўйинда 5:0 ҳисобида ғолиб бўла олмаймиз. Примеро - дунёдаги энг қийин лигалардан. "Эспаньол" ҳам яхши ўйин кўрсатади. Оғир ўйин бўлди, гол ўтказиб юбормаганимизга хурсандман. Ажойиб ғалаба.

Бизнинг ўйинимиз борасида барчада тасаввур бор. Биз мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз ва ишимизга сидқидилдан ёндашмоқдамиз", - деди Варан.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›