

"Мен "Олтин тўп" учун номзодлар сафидаманми? Хурсандман, нега бу ҳақида менга айтмадингиз, аммо бу жамоа учун муҳокама қиладиган мавзу эмас. Бу индивидуал соврин, футбол эса - жамоавий спорт тури. Албатта, бу меҳнатингиз самараси, бироқ фақат бир ўзингизники.
"Олтин тўп" менинг асосий мақсадим эмас ва унинг менга беришмаса хафа бўлмайман. Ўтган мавсум ҳақиқатдан ҳам ўзгача ўтди. Агар 40та гол урмасам, аввалги мавсумдан яхшироқ ўйин кўрсатишим қийин. Канте ёки Погба каби футболчилар кам эсга олинади, аммо улар ҳам катта муваффақиятларга эришишди" - дейди Варан.
Варан 2018 йилда "Реал" билан кетма-кет учинчи марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. У Франция терма жамоаси сафида жаҳон чемпионига айланди.



