Рафаэль Варан замонавий футболни танқид қилди

Mirjalol Normatov
16 окт 2024, 21:20
"Реал", "Манчестер Юнайтед" каби жамоаларнинг собиқ футболчиси Рафаэль Варан замонавий футболдаги ўзгаришлар ҳақида гапирди.

"Ҳозирги футболда креативлик, майдондаги даҳолар камайиб кетди. Барчаси роботлашиб кетгандек, ҳамма бир шаблон остида ўйнамоқда. Майдонда эркинлик жуда кам.

Карло Анчелотти футболчиларга кўп эркинлик беради, бироқ янги авлод мураббийларида ундай эмас. Хатолар қилса ҳам футболчиларнинг футболчилиги майдонда қолиши керак, бироқ ҳозирги мураббийларда ундай бўлмаяпти", - деди Франция термасининг собиқ футболчиси Варан "L’Equipe" нашрига.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: L’Equipe