UZ

Сўнгги янгиликлар

23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  11 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  25 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  50

VAR тизимидаги offside аниқлаш усули қор сабаб ишламаслиги мумкин Янгиликлар

VAR тизимидаги offside аниқлаш усули қор сабаб ишламаслиги мумкин

Coca-Cola Суперлига 2-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Навбаҳор” учрашувида VAR тизимидан фойдаланиши маълум қилинганди.

Айни дақиқаларда VAR мутахассислари стадионда техникани ўрнатиш ишларини олиб боришмоқда. Мутахассис Фарҳод Абдуллаевнинг хабар беришича, бугунги учрашувда ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлаб берувчи тизим ишламаслиги катта эҳтимол. Бунга сабаб сифатида Тошкентда ёғган қор кўрсатилмоқда.

Тизим ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлашда майдон узра чизилган оқ чизиқлардан фаол фойдаланади. Яъни, чизиқлар ёрдамида ҳужум қилаётган футболчининг сўнгги ҳимоячи билан қандай позицияда тургани аниқлаб олади. Аммо майдон атрофида йиғилган қор тизимнинг ранг аниқлаш функциясига ҳалал беради. Боиси, чизиқлар ҳам, қор ҳам айнан оқ рангда. Агар стадион маъмурияти майдон атрофини қордан тозалаб улгурса, барчаси тўлиқ форматда ишлайди.

“Қор сабаб оффсайд тизимини кўз ёрдамида аниқлашга мажбурмиз. Қолган барча жабҳада VAR билан фаол ишлаймиз. Яққол сезилиб турган ўйиндан ташқари ҳолатга реакция бера оламиз. Бироқ инсон фактори жуда кичик сантиметрларда қайд этилган оффсайдни аниқлай олмайди. VAR яхши ишлаши учун учрашув стартидан бир неча дақиқа аввал биз барча функцияни амалда қўллаб улгуришимиз керак. Ҳозирча эса оқ чизиқлар ва қор уйғунлашиб кетаётгани бизга ҳалал бермоқда”, - дейди Фарҳод Абдуллаев.

Барчаси учрашув стартига қадар янада аниқроқ бўлади.


Локомотив

Ғуломҳайдар Ғуломов - 36'

Суперлига. 2-тур

14/03/2021, 16:15

2
:
1
Тугади

Навбаҳор

Азим Аҳмедов - 13', Эҳсони Паншанбе - 75'

45'
90'
13'  Диёр Туропов
36'  Ғуломҳайдар Ғуломов
42'  Санжар Қодирқулов
51'  Ғуломҳайдар Ғуломов
63'  Темурхўжа Абдухолиқов (Марат Бикмаев)
63'  Диёр Туропов (Азизбек Амонов)
74'  Садриддин Абдуллаев (Ислом Рашидхонов)
13'  Азим Аҳмедов
35'  Даврон Ҳошимов
63'  Баҳром Абдураҳимов (Эҳсони Паншанбе)
67'  Шоҳрух Маҳмудҳожиев (Славиша Стоянович)
75'  Эҳсони Паншанбе
85'  Исломбек Исоқжонов (Аббос Ғуломов)

Рейтинг: -23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика