UZ

Сўнгги янгиликлар

10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  0 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 09:19Мбаппенинг «Боруссия»га қарши учрашувдаги ҳаракатлари 2 баҳога лойиқ кўрилди  12 08:53Месси ХХI асрда ушбу натижага эришган биринчи футболчига айланди  7 08:26Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди  17 08:00ПСЖ — «Боруссия» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  13 07:32Эрон чемпионати. Остон рамзийдан жой олди, Машариповчи?  5 07:07Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  5 06:20Чемпионлар лигаси 1/2 финал. ПСЖ - "Боруссия Д" 0:1  2 06:127та гол урилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  94 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  43 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  3 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  1 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0

VAR протоколидаги янгиликка ФИФА инструктори изоҳ берди Янгиликлар

VAR протоколидаги янгиликка ФИФА инструктори изоҳ берди

Марокашда ўтказилаётган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг илк баҳсида ҳакам VAR орқали чиқарган қарорини мухлисларга стадионнинг ўзидаги овоз кучайтиргичлар орқали тушунтириб берганидан хабарингиз бор.

Бу ФИФАнинг VAR протоколига киритган янгилиги билан боғлиқ. Яъни, учрашувдаги вазият VAR орқали аниқланса, бош ҳакам чиқарилган қарорни стадионнинг ўзида барчага эълон қилади.



Ушбу янгилик юзасидан ФИФАнинг ўзбекистонлик инструктори Фарҳод Абдуллаев изоҳ берди. Унга кўра, ҳакам майдонни тарк этиш (монитор орқали вазиятни кўриш учун)дан аввал:

- ТВ-монитор белгисини билдириш;

- Радиоалоқа воситасини ёқиш.

Ҳакам VAR билан бўлган суҳбат натижасини мухлисларга ўз ҳолича етказиши керак, яъни:

- ҳолатнинг қисқа баёни;

- ўйинни қандай давом эттириш;

- интизомий жазо ҳақида маълумот (ҳолат сариқ ёки қизил карточка билан боғлиқ бўлса);

- жазоланадиган футболчи (рақами)ни айтиш.

Учрашувдан олдин қандайдир иборани ёдлашнинг ҳожати йўқ, барчаси қисқа ва аниқ бўлиши керак.

"Ал Аҳли" (Миср) ва "Окленд Сити" (Янги Зеландия) жамоалари ўйинига қўшиб берилган дақиқаларда ҳакам мисрликлар фойдасига пенальти белгилади. Ҳакам видеотакрорни томоша қилгач, қоидабузарлик жарима майдони ташқарисида юз берганини аниқлади. Шундан сўнг майдонга қайтиб, ўз қарорини барчага эълон қилди. Унга кўра, пенальти бекор қилиниб, жарима майдони ташқарисидан жарима зарбаси белгиланди. Қўшимчасига "Окленд Сити" ҳимоячиси Адам Митчеллга қизил карточка кўрсатди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика