Ван Нистелрой фаолиятидаги энг катта хатосини айтди
26 мар 2023 08:55
Янгиликлар
Ван Нистелрой фаолиятидаги энг катта хатосини айтди
Ҳозирда ПСВга устозлик қилаётган Руд ван Нистелрой футболчилик фаолиятидаги энг катта хатони эслади.
“2009 йил ёзида “Реал” Бензема, Кака ва Роналду билан шартнома имзолади. Мен учун асосий таркибда бошқа ўрин йўқ эди. Буни тўғри қабул қилдим, чунки ўшанда 33 ёшда эдим. Аммо ЖЧ-2010'га боришни хоҳлардим ва шу туфайли “Гамбург”га ўтдим. Бу қарорни жуда тез, шошилинчда қабул қилдим. Ортга қараб, Мадридни тарк этмаслигим керак бўлганини тушунмоқдаман. Бу фаолиятимдаги энг асосий хато эди”, дейди Нистелрой.
Қайд этиш жоизки, Бундеслигага йўл олганидан кейин собиқ форвард Нидерландиянинг ЖЧ-2010 учун қайдномасида ўрин олмаган. Ўша йилги мундиалда “лолалар юрти” вакиллари финалда Испанияга кичик ҳисобда (0:1) ютқазганди.
Ўхшаш янгиликлар
23:11
Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади" 2
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар