Ван Дейк жароҳати туфайли бир неча ҳафтани ўтказиб юбориши мумкин

Оқил Абдубарноев
4 янв 2023, 23:15
"Ливерпуль" ва Нидерландия терма жамоаси ҳимоячиси Виржил ван Дейк жароҳати сабаб бир неча ҳафта майдонга туша олмайди.

Манбанинг хабарига кўра, яқин орада 31 ёшли футболчи қўшимча тиббий текширувдан ўтади.

Англия Премьер-лигасининг 19-туридан ўрин олган "Брентфорд"га (1:3) қарши ўйинда ҳимоячи танаффусда алмаштирилганди.

Ван Дейк жорий мавсум мерсисайдликлар сафида барча турнирларда 24 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Liverpool Echo