Ван де Бек МЮ учун тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди

Alisher
1 сен 2020, 16:35
"Аякс" ярим ҳимоячиси Донни ван де Бек "Манчестер Юнайтед"га ўтишга яқин.

23 ёшли футболчи Нидерландия терма жамоасида тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди. У тез орада МЮ футболчисига айланади.

Трансфер нархи 39 миллион евро бўлиши кутилмоқда. Бундан ташқари 5 миллион евро бонуслар сифатида кўзда тутилган.

Футболчи ўтган мавсум клуб миқёсидаги 37та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 11та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports