

"Мен офсайд қоидаси жуда яхши эмаслигига ишонч ҳосил қилдим. Офсайдсиз ҳам футбол бўлади. Бу ҳолатда яхшироқ бўлишига ишончим комил. Футбол - фантастик ўйин, аммо биз уни янада томошабоп ва қизиқарлироқ қилишимиз мумкин. Биз бу борада ишлашимиз керак.
Ҳар ўйинда ҳеч кимга қизиқ бўлмаган вазиятлар бор - вақтни чўзиш, жароҳатлар ва ҳоказо. Булар билан нимадир қилиш керак. Одамлар ҳаракатни хоҳлашади.
Тоза вақт ўйин вақтини чўзиш муаммосига барҳам бериши мумкин. Шунда биз футболни адолатлироқ қиламиз", - дейди ва Бастен.



