Вальверде: "Барселона" Чемпионлар лигасида МЮ билан тўқнаш келишини истамаган бўлардим"

Aslanov Jasurbek
27 июл 2017, 11:36
"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде "Манчестер Юнайтед"га қарши бўлиб ўтган Халқаро Чемпионлар Кубоги учрашуви ҳақида (1:0) фикр билдирди.

"МЮга қарши баҳс натижасидан кўнглим тўлди. Ўйинни назорат қилишга уриндик. Баҳс ўртоқлик мақомида бўлишига қарамай, ғалаба учун қўлимиздан келган барча ишни қилдик. МЮ - Европа лигасида ғолиб бўлган жиддий рақиб. Улар Чемпионлар лигасида узоққа бора олишади. Ҳар қандай жамоа МЮни мағлуб этиш учун катта қийинчиликка учраши тайин. Улар билан Чемпионлар лигасида тўқнаш келишни истамаган бўлардим" - дейди Вальверде.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca