UZ

Сўнгги янгиликлар

10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  3 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  5 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  2 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  2 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  25 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  11 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  45 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  6 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  81 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  134 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1048

Валверде Баэнага ҳужум қилгани учун олти ойга дисквалификация қилиниши мумкин Янгиликлар

Валверде Баэнага ҳужум қилгани учун олти ойга дисквалификация қилиниши мумкин

«Реал Мадрид» ярим ҳимоячиси Федерико Валверденинг «Вилярреал» ярим ҳимоячиси Алекс Баэнага қилган ҳужуми келаси ҳафта эшитилади.

АС нашри хабарига кўра, 17 апрель куни зўравонлик, ирқчилик, ксенофобия ва спортдаги муросасизликка қарши кураш бўйича давлат комиссияси йиғилиш ўтказади ва унда полициядан тегишли материаллар келиб тушган тақдирда вазият ўрганилади.

Комиссия ишни иккита ҳужжат бўйича кўриб чиқади: ярим ҳимоячига етказилган зарар кўрсатилган тиббий хулоса ва «Реал» футболчисининг ҳаракатлари юзасидан ҳуқуқ-тартибот идораларига келиб тушган шикоят. Қайд этилишича, агар ариза қайтариб олинмаса, жиноий процесс қўзғатилиши муқаррар, шикаст енгил, яъни жарроҳлик ёки даволанишни талаб қилмаса, иш жарима билан чекланиши мумкин.

Агар комиссия ҳужумни интизом билан боғлиқ деб ҳисобласа, ишни Испания Қироллик футбол федерациясига топшириши мумкин — у ҳолда Валвердени 2-4 та ўйингача дисквалификация қилиш ёки мустақил равишда жазони белгилаш ҳуқуқига эга. Яъни Валверде 1 ойдан олти ойгача ҳар қандай спорт иншоотларига кириши тақиқланиши мумкин.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика