Вальверде: “40 минг мухлис Мессининг голини кўрди, аммо ҳакам уни кўрмагани кулгули”
29 ноя 2017 01:04
Янгиликлар
Вальверде: “40 минг мухлис Мессининг голини кўрди, аммо ҳакам уни кўрмагани кулгули”
“Барселона” бош мураббийи Эрнесто Вальверде Ла Лига 13-тури доирасида “Валенсия”га (1:1) қарши кечган баҳсда Игнасио Вильянуэва бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси Месси томонидан урилган тоза голни инобатга олмаганлиги ҳақида гапирди.

“Мен турган нуқтадан тўп дарвозага кирганини тушуниш қийин эди. Мен Месси гол урилганини нишонлаётганини кўрдим ва 40 минг мухлис ҳам бунга гувоҳ бўлди. Аммо ҳакамнинг бу қадар муҳим баҳсда голни кўрмаганлигикулгули.
Ҳар мавсумда шу каби ҳолатлар рўй бериб туради ва бу ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлишиям мумкин. Аммо биз нима учун гол киритилганлигини аниқлайдиган технологияни ишлатмаётганимиз мен учун ҳайратланарли ҳол”, дея Вальвердернинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca нашри.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар