UZ

Сўнгги янгиликлар

23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  5 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  12 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  23 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  54 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  6 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  526 22:05Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  5 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  2 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  28

Валижон Раҳимов: "Иккинчи ўрин учун учта жамоа орасида кураш ўзининг қизғин палласига кирди" Янгиликлар

Валижон Раҳимов: "Иккинчи ўрин учун учта жамоа орасида кураш ўзининг қизғин палласига кирди"

Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК жамоаси Суперлиганинг 23-турида Бекободда "Металлург" меҳмони бўлди.

Кучли шамол ва ёмғир остида кечган учрашувда олмалиқликлар ғалабани тантана қилди. Мазкур баҳсдан сўнг АГМК дарвозабони Валижон Раҳимов фикрлари билан ўртоқлашди.

- "Металлург" билан ўйин ҳақида...

- Авваламбор ассалому алайкум. Бекободда ўтган Тошкент вилояти дербисида ҳаво ноқулай бўлишига қарамасдан майдонда ҳақиқий жанг кечди. Азалдан бу икки жамоа ўртасидаги тўқнашувлар муросасиз ва қизиқарли бўлган. "Металлург" яхши жамоа. Уларга кейинги баҳсларда омад тилайман.

- АГМК тарихни янгилай оладими?
- Ҳа, худо хоҳласа ўтган йилги натижани янгилаш учун ҳаракат қиламиз. Ҳозирга келиб иккинчи ўрин учун учта жамоа ўртасидаги кураш қизғин паллага кирди.



- Жорий йилги мавсум жамоа учун қандай ўтмоқда?
- Жамоамиз бу йилги мавсумда яхши қатнашмоқда, деб ўйлайман. Ўзбекистон чемпионати ва халқаро майдонда катта тажриба тўпладик. "Ал Гарафа"га қарши плей-офф учрашуви ёддан чиқмайдиган бўлди. Бу ўйиндаги ғалаба бизга ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланма берди. Илк бор бу ишни уддасидан чиқа олдик.

- Олдинда терма жамоамизни Грузияга қарши ўртоқлик учрашуви кутмоқда. Сречко Катанец бошчилигидаги иккита йиғинда иштирок этдингиз. Унинг талаблари қандай?
- Сречко Катанец биринчи навбатда тартиб-интизом бўлишини талаб қилмоқда. Майдонда ва унинг ташқарисида ҳам. Ўртоқлик учрашувларига жиддий қарашимиз кераклигини, ҳар бир баҳсга охирги маротаба чиққандек ёндашишимизни истамоқда. Тезкор паслар билан олдинга ўтишимизни тушунтирмоқда.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика