UZ

Сўнгги янгиликлар

21:48Ўртоқлик ўйини. ОКМК ва ЦСКА ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди  0 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Ипсвич Таун" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  11 21:05АПЛ. МЮ ўз уйида мағлубиятга учради, "Ноттингем Форест" яна 3 очко қўлга киритди, "Эвертон" эса "Тоттенхэм"дан устун келди  21 20:27Туркманистонга 5та гол урган Мафтуна Шойимова: "Бу фаолиятимдаги энг зўр ўйин эмас"  0 20:15Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Лас-Пальмас"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  64 20:01Эшитдик-да! "Турон"да ўйнаган легионер футболчи Суперлигага қайтяпти  2 19:50ОК-2025 саралаши. Мафтуна Шойимованинг бенефисига айланган баҳсда вакилларимиз Туркманистонни мағлуб этди ва Осиё Кубоги "чипта"сини қўлга киритишди  20 19:40"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  1 18:58Гвардиола Ҳоланднинг профессионаллигини юқори баҳолайди  2 18:37"Манчестер Сити" ҳимоячиси Аканжи: "Чемпионлик ҳақида гапиришни хоҳламайман"  15 18:18Қозоғистонлик ўзбек футбол функционери Ҳусановнинг "Манчестер Сити"га ўтиши ҳақида фикр билдирди  9 17:25Алехандро Бальде: "Хетафе"га қарши ўйинда ирқий ҳақоратларга учрадим"  8 17:00ФИФА президенти Инфантино Трамп билан кўришди: "Биз ЖЧ-2026ни муҳокама қилдик"  5 16:39ОК-2025 саралаши. Австралия биринчи ўринни нақд қилиб, мусобақа финал босқичига йўл олди, Ўзбекистон Туркманистонни иккита тўп фарқи билан ютса, иккинчи ўринни олади  0 16:20Туркия чемпионатида фақат хорижлик VAR ишлайди  0

Вали Келдиевнинг 3-тур ҳақидаги фикрлари қандай? Янгиликлар

Вали Келдиевнинг 3-тур ҳақидаги фикрлари қандай?

24-миллий чемпионатимизнинг учинчи тур ўйинлари ҳам старт олиш арафасида турибди. Ортда қолган иккита тур ўзига яраша қизиқ ва кутилмаган натижалар кузатилди.
Шу сабабли навбатдаги турда ҳам эътиборга молик натижалар кузатилиши кутилмоқда. Бу борада жамоалар астойдил тайёргарлик кўрмоқдалар. 3-турнинг марказий учрашуви сифатида “Нефтчи” – “Навбаҳор” беллашувини кўрсатишимиз мумкин. Водий дербиси Фарғонадаги янги “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтиши кутилганди. Аммо Қўқондаги стадионда бўлиб ўтиши маълум бўлди. Олдиндан белгиланганидек, бу турда 8 та эмас, 7 та ўйин ўтказилиши маълум бўлди. “Бунёдкор” – “Шўртан” беллашуви бошқа муддатга қолдирилди. Барибир еттита ўйин ўзига яраша жозиба остида ўтишига умид қиламиз. Бу борада ўтган йили “Машъал” ёшлари билан чемпионликни қўлга киритган Вали Келдиев ҳам шундай фикр билдирди.   

“Пахтакор” – “Бухоро”
-   Тўғриси, дастлабки турларда барча кучли жамоалар ғалаба қозонгани йўқ. Бу билан ўйинлар қизиқ ўтди. Назаримда, биринчи ва иккинчи турларда омади чопган жамоалар ғалаба қозонди. Бу ўйинда ҳам “Пахтакор”нинг ғалабасига 70 фоиз ишоняпман. “Бухоро” ҳақида ҳеч нарса айта олмайман. Уларнинг ўйинини тўлиқ кўрганим йўқ. Фақат “Бунёдкор”га қарши учрашувига кўзим тушиб қолди. Ўша куни худди ака-уканинг ўйини бўлгандек тасаввур уйғотди. Назаримда, “Бухоро” ўш куни хавфли ҳужум уюштирмади. Хуллас, бу жамоанинг қиличи ўткирлигини кўрганим йўқ. Менимча, меҳмон жамоа “Пахтакор”га қарши ҳеч нима қила олмаса керак.

“Сўғдиёна” – “Локомотив”
- “Локомотив”да номи чиққан мураббий ва футболчилар бор. Аммо улар жамоавий ўйин кўрсатиш борасида кучли деб ўйламайман. Балки дастлабки турлар бўлгани учун ўйини яхши чиқмаётгандир. Албатта, ушбу учрашувда “Локо”нинг имконияти кўпроқ. Агарда “Сўғдиёна” бир амаллаб ғалаба қозонса чемпионат янада қизиқ бўларди. Ҳали очко олмаган “Сўғдиёна”, “Бухоро” ва “Андижон” қолди. Жиззахликлар иккита ўйинда мағлубиятга учради. Бу сафар эса очко олиш учун бор имкониятини ишга солишга ҳаракат қиладилар. “Сўғдиёна”да молиявий томондан муаммолар бор. Шунинг ҳисобига Даврон Файзиев таркибни етарли даражада кучайтира олмади. Бу ўйинда ҳеч бўлмаганда дуранг қайд этилишини истардим. Шуни ҳам унутмаслик керакки, “Локомотив”да ҳали ғалаба йўқ. Бу жамоа “уйғониши” керак. Вадим Абрамовнинг ҳам ишончни оқлайдиган пайти келди.

“Андижон” – “Олмалиқ”
-   Бу жуфтликда “Олмалиқ” жамоасининг ғалаба учун имкониятини кўпроқ баҳолаган бўлардим. Тўғриси, “Андижон” дастлабки турларни суст ўтказди. Ушбу учрашувнинг Олмалиқда ўтказилиши мумкинлиги ҳақида ҳам эшитгандим. Аммо андижонликлар ўз уйида ўйнайдиган бўлибди. Барибир “Олмалиқ”нинг меҳмондан ғалаба билан қайтишини тахмин қиляпман. Лекин “Андижон” бу ўйинда очко олса, кураш бундан-да қизғин тус олади. Шуни алоҳида айтмоқчиманки, аксарият жамоалар ҳозирча ўйин борасида эмас, омад туфайли ғалаба қозонишяпти. Аммо андижонликлар ўз майдонида тўп суришади. Уларнинг ўйинини кўриш ва қўллаб-қувватлаш учун минглаб мухлислар келишади. Жамоа эса уларнинг ҳурмати учун ҳам ғалаба қзонишга ҳаракат қилиши турган гап. Албатта, “Олмалиқ” рақибига қараганда кучли. Шу боис мезбонларга қийин бўлади. Лекин кўп нарса майдоннинг сифатига ҳам боғлиқ. Агар майдон яхши ҳолатда бўлса меҳмонлар ютиб кетиши мумкин.

“Нефтчи” – “Навбаҳор”
-   Водий дербисида чиройли ўйиндан кўра кураш қизғин кечса керак. Фоиз ҳисобида қарайдиган бўлсак, 60 “Нефтчи” фойдасига. Ҳозирча фарғоналикларнинг ўйини чакки эмас. Бунинг устига фарғоналиклар ўз майдонида тўп суришади. 

“Металлург” – “Машъал”
-   Иккала жамоа ҳам бир-бирига ўхшаш. “Металлург”нинг ҳам, “Машъал”нинг ҳам ўйинларини кузатдим. Аммо учрашувнинг Бекободда ўтишини ҳисобга олсак, 60 деган бўлардим. “Машъал” мавсумни яхши бошлади. Аммо “Металлург” ҳам ёмон бошлагани йўқ. Ўз уйида “Локомотив”, сафарда эса “Навбаҳор” билан дуранг қайд этди. Бекободда чиндан ҳам қизиқарли учрашув бўлади.

“Динамо” -  “Қизилқум”
-   Яна тенг жамоалар тўқнашуви. Ўзи бу турга асосан бир-бирига мос жамоалар дуч келибди. Қайси клуб яхши ўйин намойиш қилса, мақсадига эришади. Аммо “Динамо” майдони у қадар яхши ҳолатда эмас деб ўйлайман. Менга айнан шундай кўринди. Иккала жамоа таркибида яққол ажралиб турадиган кучли футболчилар йўқ. Улар асосан меҳнат қилишади ва қайси бири имкониятлардан самарали фойдаланса, ўша ютиши мумкин. Бу чиройли ўйин бўлмаслиги мумкин. Жамоалар тўпни асосан олднга тепиш орқали ўйнасалар керак.

ФИРДАВСХОН  
 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика